ЭКЗОФТАЛЬМ

ЭКЗОФТАЛЬМ (юн. — чақчайган кўз) — кўз соққасининг чақчайиб туриши. Бунда кўз соққаси олдинга бўртиб чиқади ёки бошқа тарафга силжиб кетади. Базедов касаллигида, кўз соққасининг шакли ўзгарганида ёки унинг орқа томонида жойлашган тўқималарда шиш ёки ўсма пайдо бўлганида, шунингдек, калла ва қўз косасининг суякларида шикастланиш рўй берганида кузатилади. Экзофтальмда кўз соққаси нормал ҳаракатлана олмайди, баъзан кўрув нервининг шикастланиши туфайли кўз яхши кўрмайди.

Даво Экзофтальмга сабаб бўлган асосий касалликка қаратилади.