ЭКЗОДЕРМА

ЭКЗОДЕРМА (экзо… ва дерма) илдизнинг бирламчи пўстлоғи қаватларидан бири. Ризодерма остида шаклланади; ризодерма қавати нобуд бўлиЈ тушиб кетгач, Экзодерма ҳимоя вазифасини бажаради. Экзодерма ҳужайралари қобиғи пўкаклашган бўлади. Ҳужайраларининг узоқ вақт тирик қолиши билан пўкакдан фарқ қилади; Э. ҳужайралари қобиғининг ўтказувчанлиги сақданиб қолиши мумкин.