ЭКВИВАЛЕНТ

ЭКВИВАЛЕНТ (лот. — тенг ва — қимматли, аҳамиятли) — бирор нарсанинг ўрнини боса оладиган ёки унинг ифодаси бўлиб хизмат қиладиган тенг баҳоли, тенг қимматли нарса ёки миқдор. Э., айниқса, товарларни қиёслаш ва уларни бир-бирига айирбошлаш муҳим. Шу мақсадлар учун товар Э. лари, яъни бошқаларига тенг қийматли, бойликларни қиёслаш эталони бўлиб хизмат қиладиган товарлар қўлланқпади. Жами товарлар қиёсланадиган умумий товар Эквиваленти пул ҳисобланади.