ЭКВАТОРИАЛ МИНТАҚА

ЭКВАТОРИАЛ МИНТАҚА — Экваторнинг ҳар икки ёнида 5—8° шаҳрик. дан 4—11° ж. к. лар оралиғида жойлашган географик минтақа; шим. ва жан. томонлардан субэкваториал минтақалар билан чегарадош. Баъзи тадқиқотчилар Экваториал минтақани тропик минтақага киритадилар. Иклими қуёш энергиясининг кўп тушишига боғлиқ равишда шаклланган. Экваториал минтақада йил бўйи ҳаво иссиқ (24—28°), ёғин кўп (1500—3000 мм, шамолга рўпара ён бағирларда 10000 мм гача). Ёғин миқдори буғланишдан кўп бўлганлиги сабабли намлик жуда юқори. Дарёлари серсув, сув сарфи деярли ўзгармас. Материкларнинг бу минтақадаги қисмларида фасллар бир-биридан фарқ қилмайди, биокимёвий ва табиий жараёнлар жадал рўй беради. Нураш, кимёвий нураш жараёни кучли, нордон қизғишсариқ ферралит (латерит) тупроқлар тарқалган. Тупроқлари таркибида гумус кам, темир ва алюминий гидроксидларига бой. Тупроқлардаги микроорганизмлар ва майда жониворлар жуда фаол. Бироқ т-ра ва ёғингарчиликнинг юқорилиги сабабли чириндили қатлам ювилиб кетиши натижасида тупроқ унумдорлигини тез йўқотади. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бениҳоя хилмахил ва қадимий турларга бой. Табиий ҳолда ҳаммаёқ доим яшил ўрмонлар билан, денгиз ва океан соҳиллари мангр чакалакзорлари билан қопланган. Хўжаликда катта фойда келтирувчи ўсймликлар — каучуксимонлар, какао ва нон дарахтлари, турли хил пальмалар, қимматбаҳо қизил ёғочли дарахтлар ва бошқаларга бой. Ҳайвонлари ўрмон шароитига мослашган, асосан, дарахтларда ҳаёт кечирадй (маймун, ялқов, мушуксимонлар ва ҳ. к.). Ерда тапир, каркидон, бегемотлар яшайди. Қуш, судралувчи ва ҳашаротлар тури кўп. Гилея зоналарида 2 та кичик зона: доимий сернам экватор ўрмонлари ва қисқа қуруқ мавсумли экватор ўрмонлари зонаси мавжуд. Қисқа қуруқ мавсумли ўрмонлар зонаси минтақанинг континентал пассатлар таъсир кўрсатувчи шарқий ва чекка қисмларида тарқалган. Баъзи ҳудудларда ўрмонлар кесилиб, экин майдонлари ва плантацияларга айлантирилган. Сернам экваториал ўрмонларда аҳоли, асосан, ўрмончилик, балиқ овлаш, овчилик ва қисман деҳқончилик билан шуғулланади.

Экваториал минтақа тоғларида ҳам т-ра ва ёғиннинг йил давомида деярли бир маромда тақсимланиши хос. Баландлик ортган сари транинг пасайиши, ёғин миқдори ва ҳавонинг сийраклашуви натижасида 3 та тоғ гилея минтақаси ажратилади. Улардан юқорида баландтоғ экватор яйловлари ва нивал минтақа жойлашган.

Экваториал минтақа даги океанларда қуёш радиацияси қуруқликдагидан юқори. Булутли кунлар, ёғин жуда кўп бўлади, кучсиз шамоллар эсади. Океан юза қатламидаги сувларнинг шўрлиги Дунё океани ўртача шўрлигидан кам, планктон кўп.