ЭКВАТОР

ЭКВАТОР (лот. аеяиа!ог — тенг бўлувчи) , географик экватор, Ер экватори — 1) Ер юзасида қутблардан тенг узоқлиқдан ўтказилган катта айлана чизиқ; Ернинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлган ва унинг марказидан ўтувчи ясси юза билан ер юзасининг кесишган чизиғи. Экватор узунлиги 40 075 696 м. Э. Ер шарини иккига — Шим. ва Жанубий ярим шарларга бўлади. Географик кенгликлар Экватордан қутбларга томон ҳисобланади. Экваторда кеча ва кундуз доимо тенг бўлади. Қуёш Э. устида ҳар йили 2 марта — баҳорги тенг кунлик ва ёзги тенг қук/шкларда зенитда бўлади; 2)осмон экватори — осмон сфераси барча нуқталарининг олам қутбларидан 90° да жойлашган катта доираси. Осмон Экватор текислиги Ер Э. текислигига параллел ва кузатиш жойидан бирор томонда уфқ текислигига 90° — (р бурчак остида қия жойлашган, ф — бу ерда жойнинг кенглиги. Осмон Экватор осмон сферасини Шим. ва Жанубий ярим шарларга ажратади.