ЭКТОПАРАЗИТЛАР

ЭКТОПАРАЗИТЛАР (экто… ва юн. — текинхўр) , ташқи паразитлар — хўжайин ҳайвон ёки ўсимлик танаси, пояси сиртида яшаб, унинг ҳисобига озиқланиб яшовчи организмлар. Мас, вилт касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар, баъзи ҳашаротлар ўсимлик Эктопаразитлар дир. Одатда, паразитлар личинкаси ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан хўжайинорганизм қалқони (калта шокиладор афитис — калифорния қалқондорининг паразити, тилларанг афитис — жигарранг қалқондор паразити), сохта пилласи (карам пашшасининг катта ёшли личинкаси танасида паразитлик қилувчи алеохара қўнғизи личинкаси) билан ҳимояланган бўлади, баъзан хўжайинорганизмлар кавакларда, жониворлар инида, ўралган баргларда ва бошқалар ёпиқ ерларда, улар билан бирга эса Эктопаразитлар ҳам яшайди. Эктопаразитлар хўжайинорганизмда яккаякка ёки тўптўп бўлиб ривожланиши мумкин.