ЭКТОДЕРМА

ЭКТОДЕРМА (экто… ва дерма) кўп ҳужайрали ҳайвонлар муртагининг ташқи қавати. Организмларнинг индивидуал ривожланиши давомида Эктодермадан нерв системаси, сезги органлари, орқа мия, симпатик нерв ганглийлари, висцераль скелет, пигмент ҳужайралар, тана қоплами ва унинг ҳосилалари; тери безлари, соч, пат, тангачалар, тирноқлар, шунингдек, тери бириктирувчи тўқимасининг бир қисми, овқат ҳазм қилиш системасининг олдинги ва кейинги қисмлари, ташқи жабралар ва протонефридийлар (ясси ва тўгарак чувалчанглар айириш системаси) ривожланади. Умуртқалиларда Эктодерма ҳосилалари аввал ҳосил бўлган тана қисмлари ва хордомезодерма материалининг индукцион таъсири (индукция) натижасида шаклланади.