ЭКТИМА

ЭКТИМА (юн. — пустула, ғудда) , кўз яра — терининг йирингли касаллиги. Терининг билинарбилинмас чақаланган, тирналган, шикастланган жойларига микроблар (стрептококк, стафилококк) киришидан пайдо бўлади. Аксари думбага, тиззага чиқади. Дастлаб терида йиринг ёки қон ва йиринг аралаш суюқлик тўла пуфакча ҳосил бўлиб, бир неча кундан сўнг у қовжираб, пўст билан қопланади. Пўст тушгач, ўрнида чуқур, четлари тикка, туби нотекис, йиринг бойлаган яра кўринади. Яра 2—3 ҳафтадан сўнг битиб, ўрнида доғли чандиқ қолади. Организм ҳимоя қувватининг сусайиши, витаминлар танқислиги, моддалар алмашинувининг бузилиши Эктимага сабаб бўлиши мумкин. Олдини олиш учун терининг зарарланган жойларини ўз вақтида даволаш зарур.