ЭКСТРЕМУМ

ЭКСТРЕМУМ (лот. — четки) — бирор тўпламда функциянинг максимум ёки минимум қиймати (қ. Максимум, Минимум). Кўп ўзгарувчили функциялар учун ҳам Экстремум тушунчасини киритиш мумкин. Вариацион ҳисобда функцияларни Экстремуми сифатида уларнинг энг катта ёки энг кичик қийматлари тушунилади.