ЭКСТРАЗОНАЛ ЎСИМЛИКЛАР

ЭКСТРАЗОНАЛ ЎСИМЛИКЛАР (лот — ўта ва юн. — минтақа) — ўзи ҳосил қилган ўсимлик минтақасидан, яъни ўзининг асосий ареалидан ташқарида жойлашган табиий ўсимликлар. Э. ў. ўзи учун экологик жиҳатдан энг қулай бўлган ҳудудларда алоҳида ороллар ҳолида учрайди. Экстразонал ўсимликларга чўл зонасида алоҳида ороллар ҳосил қиладиган эман ўрмонлари, жан. тайга минтақасидаги кенг баргли ўрмонлар, чўл минтақасидаги ўтлоқлар киради. Баъзан Экстразонал ўсимликлар ареали қисқариб бораётган минтақавий релект ҳисобланади (мас, тундра минтақасидаги ўрмон ороллари).