ЭКССУДАТИВКАТАРАЛ ДИАТЕЗ

ЭКССУДАТИВКАТАРАЛ ДИАТЕЗ — аллергик ҳолат. Асосан, ёш болаларда учрайди. Экссудативкатарал диатезга чалинган боланинг териси ва шиллиқ қаватлари турли таъсиротларга ҳамда катараляллиғланиш касалликларига мойил бўлиб қолади. Бола организмида моддалар алмашинувининг бузилиши ёки баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари (мас, сут, тухум, қулупнай, цитрус мевалар, асал, шоколад)ни кўтара олмаслик Экссудативкатарал диатезга сабаб бўлиши мумкин. Экссудативкатарал диатези бор боланинг териси чақалоқлигидаёқ ўзгаради; кейинроқ, яъни бола овқатга ўргатилганда терисидаги ўзгаришлар яққол кўринади; 3—5 ёшда анча камаяди. Дастлаб боланинг тизза бўғимларида ва қош равоғида сарғимтир, кепакланиб турадиган доғлар пайдо бўлади; бола тўғри парвариш қилинган бўлса ҳам териси сувчираб туради; бола 1,5—2 ойлик бўлгач, юзи қизариб, қасмоқланади; оғирроқ ҳолларда қасмоқ қўпайиб, тугунтугун бўлиб қолади. Экссудативкатарал диатез ли бола ўткир респиратор касалликлар, тумов, ангина, бронхит ва бошқалар касалликларга тез чалинади, уларда кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши (қ. Конъюнктивит), ўрта қулоқ яллиғланиши (қ. Отит) кузатилади, тез-тез ичи бузилиб туради. Бундай болалар бирор касаллик билан оғриб тузалганидан кейин анчагача ўзига келолмай юради. Бола хомсемиз, рангпар бўлиб, қовоқлари шишади, иштаҳаси баланд, баъзи болаларда бир оз пасайиши мумкин. Уларда инфекцион касалликлар бир қадар оғир кечади.

Болалар қичимаси (строфулюс), одатда, 2—3 яшар болаларда учрайди; тананинг пастки қисми ва оёқларга майда тугунча ва тошмалар тошади. Бунга кўпинча шоколад, тухум, сергўшт овқатлар истеъмол қилиш сабаб бўлади.

Нейродермит — болалар экзелвсининг давоми бўлиб, одатда, 3 яшардан кейин учрайди. Кўпроқ Экссудативкатарал диатез кд. га чалинган болаларда кузатилади. Тақим, тирсак, букиладиган жой ва йирик бурмалар соҳаси қуруқшаб шўралаиди, териси дағаллашиб қичишади. Экссудативкатарал диатезни врач даюлайди. Ўз билгича даво қилиш дардни улғайтириб юбориши мумкин. Болага шоколад, тухум, икра, какао ва бошқалар кучли овқатларни бермаган маъқул. Териси бичилишга мойил болаларга вақтвақги билан ванна қилиб туриш (содали ва марганцовкали) ва болалар креми суртиш тавсия этилади. Териси яллиғланиб, сувчираб турадиган болаларга ваннадан ташқари муолажаларни, хусусан, дориларни врач маслаҳати билан бериш мумкин.

Экссудативкатарал диатезнинг олдини олишда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг тўғри овқатланиши, ҳомиладорлик токсикозларини вақтида даволатиши айниқса муҳим. Экссудативкатарал диатезга мойил болалар овқати ўзига хос тузилади (яна қ. Гўдак).