ЭКСПОЗИЦИЯ

ЭКСПОЗИЦИЯ, ён бағир экспозицияси — ён бағирларнинг дунё томонларига, бинобарин, Қуёш ва шамолларга нисбатан жойлашганлиги. Тоғ ландшафтларининг турлича бўлишига Экспозициянинг бир-биридан фарқ қилиши сабабдир. Ён бағирларнинг қайси томонга қараганлигига қараб уларнинг иқлими, ўсимлик, тупроқ ва ҳайвонот дунёси ҳам ҳар хил бўлади.