ЭКСПОРТ КРЕДИТИ

ЭКСПОРТ КРЕДИТИ — экспортни рағбатлантириш воситаси сифатида ўз мамлакатидан товарлар ва хизматлар, технологиялар сотиб олишни молиялаштириш мақсадларида харидорга ёки унга хизмат кўрсатадиган банкка бериладиган кредитлар; фирманинг Экспорт кредити экспортёр номидан тақдим этилади, лекин банк томонидан молияланмайди. Банк Экспорт кредити хорижий харидорларга бевосита банклар томонидан берилади. Давлат Э. к. нинг хусусий банклар ва халқаро ташкилотларнинг кредитлари билан қўшилган ҳолда бериладиган кўринишлари ҳам бор. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Кўкдумалоқ нефтьгазконденсат конини ўзлаштириш, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газкимё мажмуи каби корхоналар қурилишига АҚШ, Франция, Япония ва бошқалар давлатларнинг экспортимпорт банклари катта микдорда Экспорт кредити лари ажратган.