ЭКСПОМАРКАЗ

ЭКСПОМАРКАЗ — халқаро иштирокчилар билан ҳамкорликда экспозициялар (кўргазмалар) ташкил этиш ва ўтказиш бўйича марказ. 1958 йилдан бошлаб умумжаҳон кўргазмалари «ЭКСПО» номи билан ўтказилади. Бундай марказ (кўргазма) Ўзбекистонда халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси шаклида 1964 йил октда очилган. «Ўзэкспомарказ» (савдо кўргазма маркази) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, собиқ Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги ютуклари кўргазмаси асосида 1992 йилда ташкил этилган (яна қ. Кўргазма, Ярмарка).