ЭКСПАНСИЯ

ЭКСПАНСИЯ (лот. — кенгайтириш, ёйиш) — янги ҳудудларни, бошқа мамлакатлардаги бозорларни эгаллаш, таъсир доирасини кенгайтириш йўлидаги ҳаракат. Э. нинг ҳудудий, иқтисодий, сиёсий кўринишлари бўлади.