ЭКСПАНСИВЛИК

ЭКСПАНСИВЛИК (франц. бирдан кучайиш, ўзини тута билмаслик) — нарсаҳодисаларга жўшқин, тезкор жавоб қайтаришга ёки муносабат билдиришга шай, эҳтиросли ҳолат. Инсон вужудида тўлиб тошган ҳам биологик, ҳам психологик қувватнинг ташқи ифодаси. Экспансивлик ҳиссиётига берилувчи одам ҳаяжонланиб, ҳовлиқиб, юраги такапука бўлиб, эшитган ёки кўрган ҳодиса гафсилотини шошилинч танишбилишларга ёйишга ошиқади. Экспансивлик туйғуси ўз табиати билан беғаразликдан келиб чиқади. Бундай ҳиссиётли одамлар вужудига, қалбига гап, хабар ёки овоза сиғмайди, уларнинг кўнглида сир ётмайди. Экспансивлик негизида аксарият ҳолларда бўҳтон ётмасада, кўпчиликда нохуш таассурот қолдириши мумкин. Экспансивликга одатланган бола ёки талаба ўқиш жараёнида материални билса ҳам, билмаса ҳам қўл кўтариб, тенгдошлари даврасида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Кишиларнинг спорт майдонлари, томоша залларидаги қийқиришлари, ишқивозлик луқмалари Экспансивлик ифодасидир. Экспансивлик турли ёшда, турли жинслар ўртасида турлича намоён бўлади. Хотиржамлик билан Экспансивликнинг уйғунлашиши ижобий эмоционал ҳолатни вужудга келтиради.