ЭКСЛИБРИС

ЭКСЛИБРИС (лот. — китобдан) — китобнинг бирор кимсага мансублигини кўрсатувчи белги. Китобнинг муқоваси ёки зеҳига рельеф ҳосил қилиб ишланадиган (суперэкслибрис) ва муқованинг ичкари томонига ёпиштириб қў’йиладиган (қогоз Экслибрис) хиллари бор. Гравюра усулида тайёрланадиган Э. Германияда 16-асрда пайдо бўлган. Экслибрис йирик графика усталари (А. Дюрер, X. Хольбейн Кичкина, А. И. Кравченко. В. А. Фаворский ва бошқалар) томонидан яратилиши графиканинг мустақил жанрини юзага келтирди. Ўзбекистонда рассомлар В. Кайдалов, В. Кедрин, Қ. Башаров, М. Кагаров, М. Старовойт, В. Паршин ва бошқалар кўплаб Экслибрислар яратган.