ЭКСКУРСИЯ

ЭКСКУРСИЯ (лот. — сайр қилиш) — билимни бойитиш, амалий тажриба ҳосил қилиш ёки маданий-маърифий мақсадида диққатга сазовор жойлар (маданият масканлари, табиатнинг гўзал гўшалари, музейлар, корхоналар ва ҳ. к.) га жамоа бўлиб бориш. Кўпинча туризм билан бирга амалга оширилади.