ЭКСГУМАЦИЯ

ЭКСГУМАЦИЯ (лот. ехшлтиз ердан) — мурдани кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш зарурияти туғилганда уни дафн этилган жойидан қазиб олиш. Ўзбекистонда Эксгумация терговчи ёки суриштирувчининг қарори ва прокурорнинг санкцияси асосида ўтказилади. Қарорда Эксгумациянинг сабаблари кўрсатилади. Эксгумация, одатда, ўлимга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш, ўлган кишининг шахсини белгилаш, биринчи марта ёки қайта судтиббий экспертизаси ўтказиш ва бошқалар мақсадларда қилинади. Эксгумация пайтида суд тиббиёти соҳасидаги шифокор, зарур бўлса, бо,шқа мутахассислар ҳам қатнашади.