ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБОЗРЕНИЕ

«ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБОЗРЕНИЕ» («Иқтисодий таҳлил») — ойлик илмий-амалий иқтисодий журнал. Муассиси Иқтисодий тадқиқотлар маркази. БМТнинг Иқтисодий дастури кўмагида 1998 йилдан Тошкентда рус тилида нашр қилинади. Таҳририят кенгаши Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг раҳбарларидан ташкил топган. Баъзи мақолалар ўзбек, инглиз тилларида босилади. Жур. иқгисодчилар, тадбиркорлар, менежерлар, давлат хизматчиларига мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланиши масалалари, бизнесни юритиш, хусусийлаштириш, иқтисодий ўсиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, солиқ ва бюджет, пулкредит, ташқи иқтисодий фаолият, ахборот технологияларининг назарий ва амалий масалаларини ёритади. Нашрда мамлакат ва хориж иқтисодиёти янгиликлари, шарҳлар, статистика, ишбилармонлар учун амалий маълумотлар берилади. Адади 12 минг нусха (2005).