ЭКОНОМАЙЗЕР

ЭКОНОМАЙЗЕР (инг. сақлаш) — 1) буғ қозонига бериладиган совуқ сувни қозондан чиқиб кетаётган газлар иссиклиги билан олдиндан иситиб берадиган иссиқлик алмашгич қурилма. Сув қайнайдиган ва қайнамайдиган турларга бўлинади. Пастроқ (2,5 МПа гача) босимга мўлжалланган Экономайзер чўяндан қовурғали қилиб ясалади, ундан юқори босимга мўлжаллангани эса пўлат трубалардан тўғри қилиб тайёрланади;

2) ички ёнув двигатели карбюраторидаги мослама. Дросселли қопқоқ (заслонка) тўлиқ очилганда ёки унинг шунга яқин вазиятида ёнувчи аралашмани бойитиш (ёнувчи аралашма таркибидаги ёнилғиҳаво нисбатини ўзгартириш, яъни ёнилғини кўпроқ, ҳавони камроқ киритиш) учун хизмат қилади.