ЭКЛОГИТ

ЭКЛОГИТ (юн. — танлаш) — чуқурликдаги метаморфик тоғ жинси; яхлит, баъзан варақсимон кўринишда бўлади. Асосан, гранат, пироксен (омфацит), квари ва рутилдан ташкил топган. Иккинчи даражали акцессор минераллардан кианит, корунд, санидин, коэсит, энстатит, графит, олмос ва флогопит учрайди. Аллотриоморф донадор, гранобластик структура ва яхлит текстурага эга. Кимёвий таркибига қўра базальт ва габброга ўхшаш. Геологик ётиш шароитига нисбатан Эклогит 3 типга бўлинади: метамОрфик минтақалардаги Эклогит глаукофанли сланецлар ва альпинотипли гипербазитлар билан ассоциацияда; гранулитли, гнейсли ва амфиболитли метаморфик мажмуаларда; кимберлитлар ва ишқорли базальтоидларда қўшилмалар (ксенолитлар) ҳосил қилувчи бўлади. Эклогит билан рутил конлари боғлиқ, анча чуқурликдаги Эклогитлар орасидаги кимберлитларда эса олмос учрайди.