ЭКИН МАЙДОНИ

ЭКИН МАЙДОНИ — қ. х. экинлари билан банд бўлган ҳайдалма ерлар. У м у мий Экин майдони (кўп йиллик боғлар, токзорлар, ўрмонлардан ташқари барча қ. х. экинлари билан банд бўлган ерлар), айрим қ. х. экинлари Экин майдони (пахта, шоли, картошка, каноп, тамаки ва б), экин гуруҳлари Экин майдони (баҳори ва кузги дон, техника, сабзавотполиз экинлари ва бошқалар) га бўлинади. Ўзбекистонда барча экин майдони (минг га) —3785,1 шундан дон экинлари 1789,0 (бошоқли дон экинлари 1618,6, шу жумладан, буғдой 1507,2), техника экинлари 1442,8 (ғўза 1392,7), картошка 49,1, сабзавот 145,3, озуқабоп полиз экинлари 41,1 емхашак экинлари 315,5 (2003).

Қишлоқ хўжалигини самарали юритишда Экин майдонига турли экинларни муайян нисбатларда экиш — Э. м. таркиби муҳим аҳамиятга эга. Хўжаликлар, туманлар, вилоятлар ва мамлакат бўйича Экин майдонининг асосий экин билан бандлиги ихтисослашув ва алмашлаб экиш негизини ташкил этади. Мас, 1988 йилда Ўзбекистонда Экин майдонининг 70% ғўза, 3,8% дон экинлари, 5,8 % маккажўхори, 4,2% сабзавотполиз экинлари ва картошка, 16,2% беда билан банд бўлган. 2003 йилда эса дон экинлари 47,3%, шу жумладан, буғдой 39,8%, техника экинлари 38,1, шу жумладан, ғўза 36,8%, картошка 1,3%, сабзавот ва полиз экинлари 4,9, емхашак экинлари 8,3% дан иборат бўдди.

Экинлар гуруҳлари ёки турлари, мас, ғалла, сабзавот, ғўза Экин майдонини аниқ ҳисоблаш қ. х. ялпи маҳсулоти ҳажмини тўғри аниқлашга имкон беради (қ. Ялпи ҳосил).