ЭКЕР

ЭКЕР (франц. — тўртбурчак кесаман) (геодезияда) — жойда (ерда) бурчаклар ясаш учун ишлатиладиган геодезик асбоб. Э. билан асосан 45° ёки 90° га қолдиқсиз бўлинадиган бурчаклар ясалади. Уларнинг бир неча тури бор. Амалда қайтарувчи Экерлар кўпроқ ишлатилади. Улар кўзгули (икки ва уч кўзгули) ва призмали бўлади. Икки кўзгули Экерда иккита кўзгу бир-бирига 45° бурчак остида мис гардишга жойлаштирилган бўлади.