ЭГРИЛИК

ЭГРИЛИК — (математикада) эгри чизиқ (сирт) нинг бирор М нуқта атрофида тўғри чизиқ (текислик) дан оғишини ифодаловчи катталик. Эгрилик тушунчаси табиати кенгроқ объектларга умумлаштирилади.