ЭГОВ

ЭГОВ — қаттиқ (темир, ёғоч, пластмасса ва бошқалар) буюмлар сиртидан юпқа қатламда қиринди олиш, текислаш, силлиқлаш учун мўлжалланган кўп тишли (тиғли) чилангарлик қуроли; иш сиртлари (юзи ёки ёнлари) га кесувчи тишлар кертилган асбоб. Дастлабки Эговлар темир даврида пайдо бўлган. Мустаҳкам пўлатдан ясалади. Эгов иш қисми ва қуйруқ қисмидан иборат. Қуйруқ қисмига даста ўрнатилади. Вазифасига қараб, умумий ишларга мўлжалланган, махсус машина Э. лари ва бошқалар турларга бўлинади.

Умумий ишларга мўлжалланган Эгов ларнинг ўткир учли ясси, тўмтоқ учли ясси, квадрат, учбурчак, думалоқ, ярим думалоқ, ромбсимон, аррасимон хиллари бор. Махсус ишларга мўлжалланган Эгов ларга новсимон, овалсимон Эговлар киради. Машина Эговлари эговлаш станоклари ва машиналарида ишлатилади. Буларга бор, диск, стерженли, пластинкасимон Эговлар киради. Улардан айланма ёки илгариламақайтма ҳаракатланувчи станокларга ўрнатилиб фойдаланилади. Тишлари сонига қараб, дағал, майда тишли ва майин Эговлар фарқпанади. Дағал (1 см да 4,5 —12 та), майда тишли (13 — 26), майин (42 — 80) Эговлар бўлади. Дағал Эговлар буюмларга дастлабки ишлов бериш учун мўлжалланган. Бундай Эговлар билан сиртларга 0,1 — 0,2 мм аниқликкача ишлов берилади. Майда тишли Эгов тоза ишлов бериш учун мўлжалланган. Бундай Эговлар билан 0,02 — 0,05 мм аниқдиккача ишлов берилади. Майин Эговлар буюмларни пардозлаш ва ўлчамига етказиш учун ишлатилади. Улар билан сиртларга 0,001 мм аниқпиккача ишлов бериш мумкин.