ЭГИРИН

ЭГИРИН (исландлар денгиз худоси Эгир номидан) — пироксенлар гуруҳига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал. Кимёвий таркиби г4аҒе[81206]; Кристаллари призматик, йирик, баъзан юпқа ва игнасимон; якка ёки шуъласимон толатола агрегатлар ҳосил қилади. Ранги яшилдан қорамтиряшилгача, баъзан рангсиз. Шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 6—6,5, зичлиги 3,5—3,6 г/см3. Э. ишқорли жинслар ва улар билан боғлиқ пегматитлар ҳамда ишқорли метасоматоз зоналари учун хос. Агпаитли нефелинлисиенитларда нефелин, ортоклаз, эвдиалит, апатит ва бошқалар; ишқорли гранитларда альбит, рибекитарфведсонит, циркон; ишқорли метасоматоз зоналарида альбит, гематит, пирохлорлар билан бирга учрайди. Ўзгаранда хлорит, гематит, лимонитга айланади. Қурилишда безак тоши сифатида фойдаланилади.