ЭГИЛИШ

ЭГИЛИШ — ташқи кучлар таъсирида ёки т-ра ўзгариши туфайли материаллар ёки буюмлар (балка, тўсин, хари, қобиқ ва бошқалар) нинг ўқи ёки ўрта сирти эгриланиши; деформация тури. Материаллар қаршилиги фани нуқгаи назаридан бинокорлиқда тўсин ва плиталар, машинасозликда вал ва шестерня тишлари, темир йўл вагонларининг ўқлари ҳам балка деб қаралади. Балкалар ташқи кучлар таъсирида эгилади (расм, 1). Агар ташқи қучлар балканинг симметрия текисликлари бўйича таъсир этса, оддий ёки текис Эгилиш деб, кучлар бошқа текисликлар бўйича йўналса, мураккаб Эгилиш деб аталади. Балка эгилганида чўзилувчи қатлам толалари ўзгаришсиз қолади. Бинобарин, нейтрал қатламдан пастда чўзилиш, юқорида сиқилиш кучланишлари вужудга келади; нейтрал қатламнинг ўзида қучланишлар нолга тенг бўлади (расм, 2). Расмдан кўриниб турибдики, нормал кучланишлар о нинг қиймати нейтрал ўқда нолга тенг бўлиб, ундан узоқлашган сари орта боради. Демак нормал кучланишларнинг энг катта қийматлари балка кўндаланг кесимининг нейтрал ўқцан энг узоқда жойлашган толаларида ҳосил бўлади. Қўштавр шаклидаги кесимлар шу сабабдан келиб чиққан.

Мураккаб Эгилишнинг хусусий ҳоли ҳисобланган қийшиқ Эгилиш ҳам мавжуд. Эгиладиган элемент (мас, балка) нинг кўндаланг кесимидаги таъсир этувчи кучларга қараб, соф (фақат эгувчи моментлар бўлганда) ва кўндаланг (кўндаланг кучлар ҳам бўлганда) Элар фарқланади. Муҳандислик ҳисобларида бўйламакўндаланг Эгилишлар ҳам ҳисобга олинади.