ЭГЕЙ ДЕНГИЗИ

ЭГЕЙ ДЕНГИЗИ — Ўрта денгиз ҳавзасидаги ярим берк денгиз. Болқон ва Кичик Осиё я. о. лари ва Крит о. оралиғида. Греция ва Туркия қирғоқларини ювиб туради. Дарданелл бўғози орқалй Мармар денгизи билан туташ. Майд. 191 минг км2. Энг чуқур жойи 2561 м. Орол кўп, йириклари: Шим. ва Жанубий Спорадалар, Киклад о. лари ва бошқалар Сувининг т-раси юза қатламида қишда 11 — 16°, ёзда 22 — 25°. Шўрлиги 37—38°/ О0 . Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (1 м гача). Балиқ овланади. Асосий портлари: Пирей, Салоники (Греция), Измир (Туркия).