ЭГАТ ОЛИБ СУҒОРИШ

ЭГАТ ОЛИБ СУҒОРИШ — суғориш усулларидан бири. Сув ҳар бир эгат бўйлаб ёки эгат оралаб оқизилади. Экинларни бир меъёрда (захлатиб) ва қондириб суғоришни, сувни тежамли сарфлашни таъминлайди. Асосан, чопиқ қилинадиган экинлар (ғўза, сабзавот, маккажўхори ва бошқалар), шунингдек, боғ ва токзорлар шу усулда суғорилади.