ЭГАМБЕРДИ ОЛЛОМУРОД ЎҒЛИ

ЭГАМБЕРДИ ОЛЛОМУРОД ЎҒЛИ (1895 — ҳоз. Хатирчи тумани Ёнбош қишлоқи — 1970) — ўзбек халқ достончиси; деҳқонбахши оиласида туғилган. Отаси Олломурод бахшидан достончилик йўлларини ўрганган. Унинг вафотидан кейин 22 ёшидан бошлаб халқ орасида достончилик қила бошлаган. Ўз қишлоғида муқим яшаган Эгамберди Олломурод Ўғлидан «Алпомиш», «Кунтуғмиш», «Гўрўғлининг туғилиши», «Авазхон» каби достонлар ёзиб олинган. Бу достонлар Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интини фольклор архивида сақланади.

Ад. \ Мирзаев Т., «Алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари, Т., 1968.