ЭФТАЛИЙЛАР ДАВЛАТЛАРИ — Ўрта Осиё ва унга қўшни мамлакатларда мил. 5-аср ўртасида барпо этилган давлатлар:
1) Ўрта Осиёдаги Эфталийлар давлати мил. 5-аср охири — 6-аср бошида равнақ топиб, унинг ҳудуди ҳоз. Афғонистоннинг катта қисми, Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистоннинг шарқий ва жан. шарқий вилоятларини ўз ичига олган. Унинг асосий негизини БақтрияТохаристон ташкил этган. Шу ердан туриб эфталийлар қўшни мамлакатларга юришлар қилганлар. Эфталийлар Сосонийлар Эрони устидан бир қанча жангларда зафар қучган, жанглардан бирида сосонийлар шаҳаншоҳи Пероз ҳалок бўлган. У кўп йиллар мобайнида эфталийларга катта миқдорда товон тўлаб келган эди.
Ўрта Осиёдаги Эфталийлар давлати бир қанча ярим мустақил мулкларнинг конфедерациясидан иборат бўлиб, уларни эфталийлар подшосига тобе меросий сулолалар бошқарар эди. Бу ерда Ҳиндистондаги каби танга пуллар марказлашган тартибда зарб қилинмаган, аксинча деярли ҳар бир мулк ўзининг қумуш ёки мис тангасини зарб қилган. Салтанатда бир неча турдаги ёзувлар (суғд, бақтрий, брахми ва бошқалар) мавжуд бўлган, лекин бақтрий ёзуви давлат ёзуви ҳисобланган. Эфталийларнинг ўзи дастлаб кўчманчи бўлиб, кейинчалик шаҳарларни босиб олишлари билан, асосан, ўтроқ ҳаёт тарзига ўтган бўлсалар керак. Шу туфайли Византия тарихчилари (Менандр) эфталийларнинг шаҳар қабиласи сифатида таърифлайди. Эфталийлар жамиятида мулкий табақаланиш мавжуд эди. Эфталийлар кучли, асосан, отлиқлардан иборат қўшинга эга бўлган. Эфталийлар орасида полиандриянинг шаклларидан бири ҳукм сурган. Эфталийлар ўт ва қуёшга сиғинишган, Ўрта Осиёдагилар эса — будцавийлик, манихейлик, христианлик, зардуштийликка эътиқод қилишган;
2) Эфталийлар Ҳиндистонга бостириб кириши натижасида вужудга келган. Шим. Ҳиндистон, Покистон ва жан. шарқий Афғонистон ҳудудидан иборат бўлган. . Ҳиндистондаги Эфталийлар давлати мил. 5-асрохири — 6-асрнинг 1-ярмида, Тўрамон ва унинг вориси Михиракула даврида кучқудратга тўлиб, равнақ топган. 6-аср ўрталарига келиб таназзулга юз тутган.
Ад: Ртвеладзе Э. В., Великий шелковьга путь, Т., 1999.