ЭФИОЦИЯ ТОҒЛИГИ — Африканинг шим. шарқий қисмидаги тоғлик, асосан, Эфиопия ҳудудида. Бал. 2000— 3000 м, энг баланд жойи 4623 м (РасДашан тоғи). Эфиоция тоғлигининг шарқий ён бағри унга туташ текисликка тик тушган, ғарбий ён бағри эса зинапоясимон пасайиб боради. Эфиоция тоғлигининг асосини юзаси қумтош, базальтли лава ва оҳактошларнинг қалин қатламлари билан қопланган токембрий кристалли замини ташкил этади. Шим. кисми пенепленлашган кристалли жинслардан тузилган, 15° шаҳрик. дан жануби зинапоясимон базальтли платодан иборат. Ғарбий ва жан. ғарбий ён бағри сернам (йиллик ёғин 1500 мм гача), шарқида ёғин 500 мм гача. Эфиоция тоғлиги тдан Кўк Нил, Атбара, Собат, Жубба дарёлари бошланади. Ландшафтида баландлик минтакалари мавжуд. 1700 м гача колла минтақасида — шамолга рўпара ён бағирлар тропик ўрмонлар ва кофе плантациялари, шамолга тескари ён бағирлар эса саванналардан, 2400 м гача бўлган войнадега минтақасида саванналар, ундан баланддаги дега минтақасида (4000 м гача) игна баргли ўрмонлар, энг юқориси баланд тоғ дашт ўсимликларидан иборат. Миллий боғлар ташкил этилган. Эфиоция тоғлигида қадимдан деҳқончилик қилинади, кўпгина донли экинлар (қаттиқ буғдой, жавдар, арпа)нинг ватани.