ЭФЕМЕРИД ВАҚТИ — астрономияда қўлланиладиган махсус вақт; сайёраларнинг эфемеридалармни ҳисоблашда қўлланилади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши нотекис бўлганлиги сабабли, ўртача суткалар ҳам нотекис кечади. Шунинг учун астрономияда Ернинг нотекис айланиши билан боғлиқ бўлган вақт қаторида, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатидан аниқланадиган ва текис ўтадиган Эфемерид вақтидан фойдаланилади ва бу вақт Ньютон вақти ёки Эфемерид вақти дейилади. Эфемерид вақти 1950 йил фундаментал доимийликларга бағишланган Париж конференциясида қабул қилинди, 1960 йилдан бошлаб Қуёш, Ой, сайёралар ва уларнинг табиий йўлдошлари эфемеридаларини ҳисоблашда жорий этила бошланди. Эфемерид вақтидан Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан аниқланадиган дунё вақтита ўтиш тузатмалари (А Т) махсус астрономик йилномаларда бериб борилади.