ЭДМОНТОН

ЭДМОНТОН — Канаданинг жан. ғарбий қисмидаги шаҳар, НортСаскачеван дарёси бўйида. Альберта провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 937,8 минг киши (2001, шаҳар атрофи билан). Мамлакатнинг муҳим савдотақсимот, саноат маркази. Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси.

Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси ривожланган. Нефть қудуқлари пармалайдиган ускуналар ишлаб чиқарилади. Қ. х. хом ашёси қайта ишланади. ун-т бор. Шаҳарга 1795 йилда мўйна савдоси билан шуғулланадиган компаниялар факторияси сифатида асос солинган.