ЭДИНБУРГ

ЭДИНБУРГ — Буюк Британиядаги шаҳар, ФертофФорт қўлтиғи соҳилида. Шотландиянинг бош шаҳри, Лотиан р-нининг маъмурий маркази. Аҳолиси 380,5 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Муҳим маданият ва саноат маркази. Қоғоз, полиграфия, озиқ-овқат (жумладан, пиво пишириш ва виски и. ч.), машинасозлик (тиббиёт асбоблари ишлаб чиқариш, приборсозлик, электротехника, радиоэлектроника), кимё (фармацевтика, ўғитлар ишлаб чиқариш) корхоналари мавжуд. Ун-т (16-аср дан), Шотландия академияси, расадхона, Шотландия Қироллик музейи, Миллий музей, Миллий галерея, Эдинбург муниципал музейи ва бошқалар бор. Шаҳар 6-асрдан маълум. 15-асрдан Шотландия пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан собиқ қирол кўшки (11—16-асрлар), Шотландия қироллари саройи (1128) ва бошқалар 11—19-асрларда қурилган бинолар сақланган.