ЭДИНБУРГ УНИВЕРСИТЕТИ

ЭДИНБУРГ УНИВЕРСИТЕТИ — Шотландия (Буюк Британия)даги энг йирик олий ўқув юрти. 1583 йил Эдинбург шаҳрида ташкил этилган. Илоҳиёт, ҲУҚУҚ, гуманитар фанлар, ижтимоий фанлар, тиббиёт, ветеринария, мусиқа бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1580 йил ташкил этилган)да 1 млн. дан ортиқ асар сақланади. 14 мингдан зиёд талаба таълим олади.