ЭДИФИКАТОРЛАР

ЭДИФИКАТОРЛАР (лот. — қурувчи) — фитоценозларяа кўп учрайдиган, муҳит ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлган ўсимликлар. Э. фитоценозларнинг асосий хусусиятлари: таркиби, сутруктураси, фитомуҳити ва маҳсулдорлигини белгилайди. Мас, жан. чўлларда бетага, чалов; пастқам ботқоқликларда — илоқ; ўрмонларда — қора қарағай, эман Э. ҳисобланади.