ЭДЕЛЬВАЙС

ЭДЕЛЬВАЙС — мураккабгуллилар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми; манзарали тоғ гули. Ватани — Европа, Хитой, Япония ва Сибирда ҳам учрайди. Альп тоғларининг оҳактошли қояларида, денгиз сатҳидан 1700—2300 м баландликда альп Эдельвайси, Сибирда сибирь Э. и, Ҳимолай тоғларида ҳимолай Эдельвайси ўсади. Эдельвайс поясининг ҳамма қисми оппоқтуклар билан қопланган. Саватчаси тукли қопловчи тангача барглар билан ўралган, юлдузсимон мураккаб тўпгул ҳосил қилади. Эдельвайс июль. авг. да гуллайди. Сибирь ва ҳимолай Эдельвайс лари совуққа чидамли. Манзарали ўсимлик сифатида экилади.