ЭЧКИЭМАР — халқ селекциясида чи. қарилган ўртапишар хўраки узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, беш бўлмали, кертиклари юза, четлари арра тишли. Гули функционал урғочи. Узум боши йирик (бўйи 30 см гача), ўртача оғирлиги 450 г, ғужуми йирик, чўзинчоқ овал, тўқ қизил, эти тиғиз, сершира, таркибида қанд миқдори 20%, нордонлиги 3,8— 4,5%, карсиллайди, пўсти юпқа, ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 3400—3800° да 135 кунда, авг. нинг 2-ярмида етилади. Ҳосилдорлиги 100—120 ц/га. Антракноз ва раға касаллигига чидамли. Новдалари узун қолдириб, кўпроқ ишком ёки воишларда ўстирилади. Узуми янгилигида ейилади. Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида кўпроқ экилади.