ЭЧКЕМАРСИМОНЛАР — калтакесаклар кенжа туркумига мансуб судралиб юрувчилар оиласи. Ҳозир яшаб турган бир уруғи (Уагапш) мавжуд. Танаси чўзиқ, оёқлари яхши ривожланган, думи кўпчилик турларида ён томондан сиқилган. Боши майда қалқончалар билан қопланган; танасидаги тангачалар юмалоқ, ботиқ. Тили узун, учи икки айрили. 24 тури бор. Шарқий ярим шардаги тропик, субтропик ва қисман мўътадил минтақалардатарқалган. Мадагаскарда учрамайди. Одатда, очиқ ерларда, дарё ва бошқалар чучук сув ҳавзалари қирғоғида яшайди; яхши сузади ва шўнғийди. Тез югуради. Эчкемарсимонлар — энг йирик калтакесаклар, уз. 0,8—3 м. Плейстон даврида яшаган қазилма аждодларининг уз. 10 м гача бўлган. Ҳоз. Эчкемарсимонлардан энг йириги — Ко1^од о. эчкемарининг уз. 3 м га етади.
Эчкемарсимонлар — йиртқич. Калтакесаклар, илонлар, майда сут эмизувчилар, сувда яшайдиганлари эса, асосан, бақалар, балиқлар, қисқичбақалар, моллюскалар ва бошқалар ҳайвонлар билан озиқланади. Кулранг Эчкемарсимонлар чўлларда яшайди; Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистоннинг жан. қисмида тарқалган. Уз. 1,5 м гача. Бошқа ҳайвонларнинг инларида яшайди, камданкам ўзи ин қазийди. Уч ёшида жинсий етилади. Урғочиси 10—23 та тухум қўяди. Ўзбекистон Республикаси ва Ўрта Осиё давлатлари Қизил китобига киритилган.