ЭЧЕГАРАЙИ-ЭЙСАГИРРЕ

ЭЧЕГАРАЙИ-ЭЙСАГИРРЕ Хосе (1832.19.4 — Мадрид —1916.16.9) — испан драматурги. Мат. ва физика проф. (1854—68). Испания қироллик академияси аъзоси (1884). Дастлаб сиёсий фаолият билан шуғулланган. 1868 йил ижтимоий ишлар вазири, бир йилдан сўнг савдо вазири бўлган. Испания парламентига саиланган. Адабий фаолият билан шуғуллана бошлагач яратган илк пьесалари: «Қилич дастасида» (1875), «Ўлим қучоғида» (1879) — романтизмнинг испан драматургиясидаги ўзига хос қайта тикланишидир. Эчегарайи-эйсагирре ҳоз. ҳаётни тасвирловчи реалистик пьесалари («Телбалик ва авлиёлик», 1877; «Буюк Галеото», 1881)да ўша давр аристократияси ахлоқини фош қилади, натуралистик драманинг асосий қоидаларини асослаб беради. Унинг «Дон Жуаннинг ўғли» (1892), «Ақлдан озган худо» (1900) каби психологик драмаларида норвег драматурги Г. Ибсеннинг таъсири сезилиб туради. Жами 60 та пьеса ёзган, уларнинг ярми назмда битилган. Нобель мукофоти лауреати (1904).