📜 Инструкция по применению MR Супралгин
💊 Состав препарата MR Супралгин
✅ Применение препарата MR Супралгин
📅 Условия хранения MR Супралгин
⏳ Срок годности MR Супралгин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR СУПРАЛГИН

MR SUPRALGIN

Препаратнинг савдо номи: MR Супралгин

Таъсир этувчи модда (ХПН): хлоропирамин гидрохлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хлоропирамин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув .

Таърифи: тиниқ, рангсиз, бироз ўзига хос ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита.

АТХ коди: R06AC03

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Этилендиаминни ҳосиласи бўлиб, H1-рецепторларининг блокатори ҳисобланади. Аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Кучсиз седатив ва яққол қичишишга қарши таъсир кўрсатади. Қусишга қарши самарага, антихолинергик фаолликка, бироз спазмолитик хусусиятларга эга.

 

Фармакокинетикаси

Қон плазмасида Cmax в биринчи 1-2 соат давомида эришилади, концентрациянинг терапевтик даражаси 3-6 соат давомида сақланади.

Тақсимланиши

Юбориш йўлига қарамай организмда, жумладан МНТ яхши тақсимланади. Хлорпираминнинг плазма оқсиллари билан боғланиши  7,9% ни ташкил қилади.

Метаболизми

Жигарда жадал метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Асосан сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади.

Қўлланилиши

MR Супралгин (фаол модда: хлоропирамин гидрохлориди) масалан, пичан иситмаси, конъюнктивит, эшакеми, ўсимликлар ва кимёвий моддалар чақирган дерматит каби қичишиш билан кечувчи аллергик реакциялар ва касалликларни даволаш, шунингдек озиқ-овқат ва дори аллергияларини ва ҳашоратлар чақишларининг симптомларини даволаш учун антигистамин препарати ҳисобланади.

Препарат шунингдек юқори сезувчанлик реакцияларини (анафилактик реакция) даволашда қўшимча даволашда ҳам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

MR Супралгин инъекция учун эритма препаратининг дозасини ва даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Дозалаш тартиби

Катталарга:

Тавсия этиладиган суткалик доза – 1-2 ампула мушак ичига.

Болалар ва ўсмирларга:

Тавсия этиладиган бошланғич дозалар:

1 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар: ¼ ампула м/и;

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: ½ ампула м/и;

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга: ½ -1 ампула м/и.

Пациентнинг реакцияси ва кузатилаётган ножўя самараларга қараб дозани эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин. Аммо  доза ҳеч қачон тана вазнига 2 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Анафилактик шокда ёки оғир даражали ўткир аллергик реакцияда даволашни MR Супралгинни вена ичига секин инъекциясидан эҳтиёткорлик билан бошлаш лозим, ундан сўнг даволашни мушак ичига инъекциялар ёки препаратни ичга қабул қилиш билан давом эттирилади.

Алоҳида гуруҳ пациентлар:

Кекса, холсизланган беморлар:

MR Супралгин препаратини қўллаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб этади, чунки бу беморлар антигистамин препаратларининг ножўя самараларига (бош айланиши, уйқучанлик, артериал босимни пасайиши) кўпроқ сезувчандирлар.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар касалликларида препаратнинг фаол компонентининг метаболизми пасайиши билан боғлиқ дозани камайтириш талаб этилиши мумкин.

Буйрак функциясини  бузилиши

Фаол компонент асосан буйрак орқали чиқарилганлиги билан боғлиқ препаратни қабул қилиш тартибини ўзгартириш ва дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда ҳам учрамайди.

MR Супралгин препарати билан даволаш вақтида қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: оқ қон таначалари сонини камайиши, қизил қон таначалари сонини камайиши, қон тизимининг бошқа бузилишлари.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: седатив самара, толиқиш, бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, нерв қўзғалувчанлиги, титроқ, тиришишлар, бош оғриғи, кайфиятни ноадекват кўтарилиши (эйфория)

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: кўз ички босимини ошиши, глаукома хуружлари, кўришни ноаниқлиги

Юрак томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: юрак қисқаришларини тезлашиши (тахикардия), юрак қисқаришларини мунтазам бўлмаслиги (аритмия).

Қон-томирлар томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: артериал босимни пасайиши (гипотензия)

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: эпигастрийда ёки қоринда нохуш ҳиссиётлар, оғриқ, оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қабзият, иштаҳани йўқолиши ёки ошиши, қоринда оғриқ.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: ёруғликка сезувчанлик

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: мушакда оғриқ ёки кучсизлик

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: сийишни қийинлашиши, сийдикни тутилиши.

Антигистамин воситаларни узоқ муддат қўллаганда жуда кам ҳолларда қон яратилишини бузилиши ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • хлоропирамин гидрохлоридига ўта юқори сезувчанлик;
  • астманинг ўткир хуружида,
  • чала туғилган чақалоқлар ва янги туғилган чақалоқларда,
  • ҳомиладорлик ва эмизишда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Айрим МАО ингибиторлари (моклобенид, селегин каби) MR Супралгин препаратининг антихолинергик самараларини (оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, кўриш аккомодациясини бузилиши, қабзиятлар, сийдикни ажралишини бузилиши) кучайтиради ва узайтиради. Шундай қилиб, MR Супралгин препаратини МАО ингибиторлари билан бирга қўллашдан сақланиш лозим.

MR Супралгин препаратини атропин, седатив аналгетиклар, седатив воситалар, ухлатувчи воситалар, нерв тизимининг ҳолатига таъсир қилувчи бошқа препаратлар, глаукомани даволаш учун кўз томчилари билан бир вақтда қўлланилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. MR Супралгин ва ушбу препаратдан ҳар бири бир-бирининг самарасини кучайтириши мумкин.

Антигистамин препаратлари тери аллергик синамаларида тери реакцияларини ниқоблаши мумкин, шунга кўра, бундай синамани ўтказишдан бир неча кун олдин MR Супралгинни бекор қилиш лозим.

Махсус кўрсатмалар

  • MR Супралгин инъекция учун эритма препаратини кекса ва холсизланган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки улар кузатилиши мумкин бўлган ножўя самараларга (уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, артериал босимни пасайиши каби) берилувчандирлар.
  • Жигар ёки буйрак функциясини бузилишида дозани камайтириш зарурати туғилиши мумкин
  • Ёпиқ бурчакли глаукома (MR Супралгин инъекция учун эритма препаратини қўллаш глаукома хуружини чақириши мумкин), юрак-қон томир бузилишлари, тутқаноқ, мушак касалликлари, сийдикни тутилиши, простата бези гипертрофияси ва сурункали қабзият каби касалликларда MR Супралгин ни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
  • Агар Сизда илгари антиаллергик препаратларни қўллаганда бош айланиши ривожланган, аллергик симптомлар ёмонлашган ёки бошқа ножўя реакциялар ривожланган бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
  • Алкоголь антигистамин препаратларининг марказий нерв тизимига седатив самарасини (уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши) кучайтириши мумкин, шунинг учун MR Супралгин препарати билан даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик. Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича тегишли назоратли, адекват тадқиқотлар ўтказилмаган. Аммо ҳомиладорликнинг сўнги ойларида антигистамин препаратларини қабул қилган оналарнинг янги туғилган чақалоқларида кўз гавҳари орқасида бириктирувчи тўқима ривожланиши таърифланган. Шунинг учун MR Супралгин препаратини ҳомиладорларда қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш. Эмизиш вақтида MR Супралгин препаратини қўллаш бўйича тегишли назоратли, адекват тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, уни эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат айниқса даволашнинг бошида уйқучанлик ва психомотор фаолиятни бузилишини чақириши мумкин. Шунинг учун, давомийлиги шахсий равишда аниқланадиган бошланғич даврда транспорт воситаларини бошқариш ёки бахтсиз ҳодисаларнинг юқори хавфи билан боғлиқ ишларни бажариш тақиқланади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Антигистамин препаратларининг дозасини атайлаб ёки бехосдан ошириб юборилганда, айниқса янги туғилган чақалоқлар ва болаларда пациентнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

MR Супралгин препаратининг дозаси ошириб юборилганда атропин билан заҳарланишга характерли бўлган симптомлар ва белгилар: галлюцинациялар, безовталик, атаксия (ҳаракат координациясини бузилиши), атетоз, тиришишлар ривожланади. Кичик ёшдаги болаларда қўзғалиш кузатилади. Баъзи ҳолларда оғизни қуриши, фиксацияланган қорачиқни кенгайиши, юзни қизариши, синусли тахикардия, сийдикни тутилиши, иситма пайдо бўлади. Катталарда иситма ва юзни қизариши доимий кузатилмайди, қўзғалиш давридан кейин эса тиришиш ва кейинчалик депрессия келади. Ниҳоят, 2-18 соат давомида пациентнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган кома ва юрак-ўпка етишмовчилиги ривожланади.

Юрак-қон томир тизими ва нафас тизимининг кўрсаткичларини мониторлаш, шунингдек симптоматик даволаш тавсия этилади. Махсус антидоти номаълум.

Дозани ошириб юборилишини даволаш: Юрак-ўпка тизимининг кўрсаткичларини мониторлаш, шунингдек симптоматик даволаш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1 мл дан. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон коробкада.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.