📜 Инструкция по применению Бензилбензоат
💊 Состав препарата Бензилбензоат
✅ Применение препарата Бензилбензоат
📅 Условия хранения Бензилбензоат
⏳ Срок годности Бензилбензоат

БЕНЗИЛБЕНЗОАТ

 

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

 

ЙЎРИҚНОМА

 

 

Препаратнинг савдо номи Бензилбензоат.

 

Халқаро патентланмаган номи Бензилбензоат.

 

Дори шакли сиртга қўллаш учун суртма.

 

Таркиби

1 г суртма сақлайди:

таъсир этувчи модда: бензилбензоат – 200,0 мг;

ёрдамчи моддалар: троламин – 50,0 мг, стеарин кислотаси 95 – 200,0 мг, макрогол-400 – 50,0 мг, сув – 1,0 г гача.

 

Таърифи

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ўзига хос ҳидли суртма. Ҳаво пуфакчалари бўлишига йўл қўйилади.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи

Қўтирга қарши восита.

 

АТХ коди: Р03АХ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун қўтирга қарши восита. Қўтир каналарига нисбатан заҳарли таъсир кўрсатади. Личинкаларни ва етук қўтир каналарнинг ўлимини чақиради; тухумларига таъсир қилмайди.

 

Фармакокинетикаси

Эпидермиснинг юқори қатламларига киради, тизимли қон оқимига сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

Қўтир.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Суртма кечасига ювингандан кейин барча тери қопламасига, юз ва бошнинг сочли қисмидан ташқари, қўл билан ишқалаб суртилади, қўллар эрталабгача ювилмайди, бир суркашга 30-40 г суртма сарфланади. Тўртинчи куни ишлов бериш такрорланади, бешинчи куни ички кийим ва кўрпа-тўшак жилдларини алмаштириш билан ювиниш буюрилади.

 

Ножўя таъсири

Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, терини таъсирланиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Маҳаллий қўлланганида бензилбензоат тизимли қон оқимига деярли сўрилмаслиги туфайли, препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари аниқланмаган.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Бензилбензоат суртмасини бошқа препаратлар билан фармакологик ўзаро таъсири аниқланмаган, лекин барча паразитларга қарши воситалар каби уни бошқа сиртга ишлатиладиган дори воситалари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Такрорий зарарланишни олдини олиш учун, зарарланиш ўчоғидаги беморларни, шу жумладан беморлар билан мулоқатда бўлганларни ҳам бир вақтда даволаш лозим. Даволанишдан кейин қичишишни сақланиб қолиши специфик даволашнинг қўшимча курсини буюриш учун сабаб бўлаолмайди. Қичишиш нобуд бўлган канага ва унинг ҳаёт фаолиятининг маҳсулотларга нисбатан организмнинг реакцияси бўлиб, антигистамин препаратлар ёки глюкокортикостероидли суртмалар буюрилганида ўтиб кетади. Даволанишдан сўнг 2 ҳафта давомида, асоратлар кузатилганида эса ундан ҳам узоқроқ вақт шифокор назорати талаб этилади,

Шикастланган терига теккан барча предметларга, зарарсизлантириш мақсадида яхшилаб ишлов бериш лозим. Ўрин-кўрпа жиҳозлари, ички кийим, сочиқни кир ювиш кукуни эритмасида 5-10 минут қайнатиш лозим. Устки кийимлар икки томони иссиқ дазмол билан дазмолланади. Термик ишлов бериб бўлмайдиган буюмлар очиқ ҳавода 3 кун ёйиб қўйилади. Пойафзал, ўйинчоқлар ва бошқа предметларни 5 кун ишлатиш ман этилади ва целлофан пакетларга жойлаштирилади. Матрацлар, ёстиқлар ва кўрпаларни ҳам 5 кун ишлатиш ман этилади ва камерада дезинфекциясияланади. Юмшоқ мебелга дезинсекцияловчи препаратлар билан ишлов бериш мумкин. Квартира тозаланади, поллар дезинфекцияловчи моддалар қўшилган ювиш воситалари билан ювилади.

Препаратни кўз, бурун, оғизга тушишидан сақланиш керак.

Препарат тушганда қуйидаги чоралар кўрилади:

  • оғизга тушганида: оғизни кўп миқдордаги сув билан ёки 2% илиқ натрий гидрокарбонати эритмаси («ичимлик содаси») билан чайилади;
  • меъдага тушганида: меъда 1%-2% натрий гидрокарбонати эритмаси (ичимлик содаси), кўйдирилган магнезиянинг сувли аралашмаси ёки фаоллаштирилган кўмир билан ювилади;
    • бурунга тушганида: сув билан яхшилаб ювилади;
  • кўзга тушганида: сув ва натрий гидрокарбонат эритмаси билан яхшилаб ювилади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 20% суртма. 25 г дан алюмин ёки полиэтилен ламинат тубаларда.

Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.