📜 Инструкция по применению Каднил
💊 Состав препарата Каднил
✅ Применение препарата Каднил
📅 Условия хранения Каднил
⏳ Срок годности Каднил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАДНИЛ

KADNIL

 

Препаратнинг савдо номи: Каднил

Таъсир этувчи модда (ХПН): клопидогрел

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 75 мг

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – 98,00 мг клопидогрел бисульфати (75 мг клопидогрелга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз лактоза, маккажўхори крахмали, коллоид кремний диоксиди, кросповидон, рух стеарати, тозаланган сув;

қобиғининг таркиби: Elegance coat EL-OR-1268 (brown) (таркиби: гипромеллоза, диэтилфталат, тозаланган тальк, титан диоксиди, темир (III) оксиди), изопропил спирти, дихлорметан.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиагрегант

АТХ коди: В01АС04.

Фармакологик хусусиятлари

Клопидогрел аденозин дифосфатини (АДФ) тромбоцитларнинг юзасида жойлашган рецепторлар билан боғланишини ва GP IIb/IIIa комплексини фаоллашишини олдини олади. Бу тромбоцитларнинг АДФ-боғлиқ агрегациясини ингибиция қилинишига олиб келади. Шунингдек бошқа рағбатлантирувчи омиллар таъсирида тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилинишига олиб келади. Ҳар бир фаоллашган тромбоцит томонидан ишлаб чиқариладиган АДФнинг самарасини сусайтиради ва бошқа қолган тромбоцитлар агрегацияси рағбатлантирилади. Клопидогрелнинг самараси тромбоцитнинг бутун умри давомида давом этади, тромбоцитар фаолияти клопидогрел бекор қилингандан 7-10 кундан кейин тикланади.

Клопидогрелнинг терапевтик дозалари (суткада 75 мг) узоқ муддат буюрилганида тромбоцитлар агрегациясини сезиларли ингибиция қилиниши даволашнинг биринчи куниданоқ аниқланади, сўнгра антиагрегант самараси аста-секин ошиб боради ва препарат мунтазам қабул қилинганида 3-7 куни максимумга эришади. Терапевтик дозалари узоқ муддат қабул қилинганида ингибиция қилишнинг ўртача даражаси 40 ва 60% ўртасида бўлади. Даволаш тугаганидан кейин клопидогрелни агрегацияга ва қон кетиш вақтига таъсири одатда 5 кун давомида пасаяди.

Фармакокинетикаси

Клопидогрел 75 мг дозада ичга қабул қилингандан сўнг тез сўрилади. Аммо қон плазмасидаги концентрацияси бироз ошади ва қабул қилингандан сўнг 2 соатдан кейин аниқлаб бўлмайдиган даражага (0,025 мкг/л) эришади. Овқатланишдан қатъий назар препаратнинг 50% сўрилади. Клопидогрелнинг ва унинг асосий метаболитларининг кўп қисми плазма протеинлари билан қайтувчан боғланади (мувофиқ равишда 98% ва 94%).

Клопидогрел жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболити – карбоксил кислотасининг фаол бўлмаган ҳосиласи плазмада айланиб юрган бирикманинг тахминан 85% ни ташкил қилади. У АДФ (аденозиндифосфат) ни тромбоцитларнинг рецепторлари билан боғланишини танлаб ва қайтмас блоклайди, уларни фаоллашишини сусайтиради, фаолият кўрсатаётган АДФ-рецепторларнинг миқдорини камайтиради, фибриногенни сўрилишига тўсқинлик қилади ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Ушбу метаболитнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) препарат қабул қилингандан сўнг 45 минутдан кейин аниқланади ва клопидогрел такроран қабул қилинганидан кейин тахминан 3 мг/л ни ташкил қилади. Қонда айланиб юрувчи асосий метаболитнинг фармакокинетикаси – клопидогрелнинг 50 мг дан 150 мг гача бўлган дозаларида тўғри чизиқли (плазмадаги концентрацияси дозага боғлиқ равишда ошиб боради) бўлади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) бир марта ва такроран қабул қилинганида 8 соатни ташкил этади.

Препаратнинг тахминан 50% сийдик билан ва тахминан 46% ахлат билан 5 кун давомида чиқарилади.

Пациентларнинг айрим гуруҳи

Кекса пациентлар учун дозани ўзига хос равишда танлаш шарт эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларни даволаш тажрибаси чекланган.

Қўлланилиши

Миокард инфаркти, ишемик инсульт ўтказган ёки окллюзия элементлари билан бирга периферик қон айланишини бузилиши билан кечувчи касалликлар аниқланган беморларда атеротромботик бузилишларни олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга буюрилади. Каднилнинг тавсия этиладиган дозаси овқатланишдан қатъий назар суткада 1 таблеткани (75 мг) ташкил этади.

Максимал бир марталик ва суткалик дозаси – 75 мг.

Даволаш курсининг максимал давомийлиги 12 ойгача бўлган вақтни ташкил қилади ва уни даволовчи шифокор ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Қон кетиши ҳам клиник тадқиқотларда, ҳам постмаркетинг даврда қайд этилган, энг кўп учрайдиган реакция ҳисобланади, у асосан даволашнинг биринчи ойида қайд этилган.

Клиник тадқиқотларда аниқланган ёки спонтан хабарларда келтирилган нохуш реакциялари қуйида санаб ўтилган.

Тез-тез (≥ 1/100, < 1/10)

  • гематома ва жароҳат лат ейиш
  • бурундан қон кетиши
  • меъда-ичакдан қон кетиши, диарея, қоринда оғриқ, диспепсия
  • пункция қилинган жойдан қон кетиши

Тез-тез эмас (≥ 1/1000, < 1/100)

  • тромбоцитопения, лейкопения, эозинофилия
  • бош мияга қон қуйилиши (ўлим билан якунланган бир нечта холатлар ҳақида хабар берилган), бош оғриғи, парестезия, бош айланиши
  • кўзларга қон қуйилиши (конъюнктивал, окуляр, ретинал)
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, метеоризм
  • тошма, қичишиш, терига қон қуйилиши (пурпура)
  • гематурия
  • қон кетиши вақтини узайиши, нейтрофиллар сонини камайиши, тромбоцитлар сонини камайиши

Кам холларда (≥ 1/10000, < 1/1000)

  • нейтропения, шу жумладан оғир даражадаги нейтропения
  • вертиго (вестибуляр бош айланиши)
  • ретроперитонеал қон кетиши

Жуда кам холларда (<1/10000)

  • тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП), апластик анемия, панцитопения, агранулоцитоз, оғир тромбоцитопения, гранулоцитопения, анемия
  • зардоб касаллиги, анафилактоид реакциялар
  • галлюцинациялар, онгни чалкашиши
  • таъм билишни бузилиши
  • оғир даражадаги қон кетиши, операцион ярадан қон кетиши, васкулит, гипотензия
  • респиратор йўллардан қон кетиши (қон туфлаш, ўпкадан қон кетиши), бронхоспазм, интерстициал пневмонит
  • ўлим билан якунланувчи меъда-ичакдан ва ретроперитонеал қон кетиши, панкреатит, колит (шу жумладан, ярали ва лимфоцитар), стоматит
  • ўткир жигар етишмовчилиги, гепатит, жигар фаолияти тахлилини патологик кўрсаткичлари
  • буллёз дерматит (токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема), ангиоэдема, эритематоз тошма, эшакеми, экзема ва ясси темиратки
  • скелет-мушакдан қон кетиши (гемартроз), артрит, артралгия, миалгия
  • гломерулонефрит, қонда креатинин даражасини ошиши
  • иситма.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Клопидогрел ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, патологик қон кетиши ёки қонашнинг фаол босқичи (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, бош мияга қон қуйилиши), жигар фаолиятини оғир бузилиши, ҳомиладорлик ва лактация даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал антикоагулянтлар

Клопидогрелни перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бундай мажмуа қон кетишини кучайтириши мумкин. Клопидогрелни суткада 75 мг дозада қабул қилиш варфарин билан узоқ вақт даволанган беморларда S-варфариннинг фармакокинетикасини ва ҳалқаро меъёрлашган нисбатни (ҲМН) ўзгартирмаганлигига қарамасдан, клопидогрел ва варфаринни бир вақтда қўллаш иккала препарат гемостазга кўрсатадиган самаралари туфайли қон кетиши хавфини оширади.

Ацетилсалицил кислотаси (АСК)

Ацетилсалицил кислотаси клопидогрел билан боғлиқ, АДФ томонидан индукция қилинган тромбоцитлар агрегациясини ўзгартирмайди, аммо клопидогрел коллаген билан индукция қилинган тромбоцитлар агрегациясига АСК нинг самарасини кучайтиради. Шунга қарамасдан, АСК ни 500 мг дан кунига икки марта сутка давомида бир вақтда қабул қилиш клопидогрелни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган қон кетиши вақтини сезиларли даражада ошишини чақирмаган. Клопидогрел ва ацетилсалицил кислотаси ўртасида қон кетиши хавфини ошишига олиб келувчи фармакодинамик ўзаро таъсир бўлиши мумкин. Шундай қилиб, бу препаратларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Шунга қарамасдан, клопидогрел ва АСК бир йилгача бирга буюрилган.

Гликопротеин IIb/IIIa ингибиторлари

Каднил билан бирга буюриш эҳтиёткорликни талаб этади.

Гепарин

Каднил гепариннинг дозасини коагуляцияга таъсирини ўзгаришини чақирмайди, гепаринни бир вақтда қўллаш клопидогрел томонидан чақирилган тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилинишига таъсир кўрсатмаган, лекин Каднил ва гепаринни бирга қўллаш эҳтиёткорлик билан кўриб чиқилиши керак, чунки у қон кетиши хавфини ошишига олиб келади.

 

Тромболитик воситалар

Клопидогрелни фибринспецифик ва фибринспецифик бўлмаган тромболитик воситалар ва гепарин билан бирга қўллашнинг хавфсизлиги ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда ўрганилган. Клиник аҳамиятга эга бўлган қон кетишларни учраш тезлиги тромболитик воситалар ва гепаринни АСК билан бирга қўлланганда кузатиладиган қон кетишлари каби бир хил бўлган.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан напроксен билан бирга қўллаш меъда-ичак йўлларидан яширин қон кетишини оширади. НЯҚВ ва Каднилни бирга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Бир вақтда ўтказилаётган бошқа даволаш

Клопидогрел CYP2C19 ёрдамида ўзининг фаол метаболитигача қисман метаболизмга учраганлиги туфайли, бу энзимнинг фаоллигини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш клопидогрелнинг фаол метаболитини концентрациясини пасайишига олиб келиши кутилади.

Бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти аниқ эмас. Эҳтиёткорлик чораси сифатида CYP2C19 ни сусайтирувчи дори воситаларини бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Цитохром Р450 2С19 (CYP2C19).

 

Бошқа дори препаратлари

Клопидогрел атенолол ёки нифедипин билан ёки ҳар иккала моддалар билан бирга қўлланганида клиник муҳим фармакодинамик ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Фенобарбитал ёки эстрогенни бир вақтда қўллаш клопидогрелнинг фармакодинамик фаоллигига сезиларли таъсир қилмаган. Клопидогрел билан бир вақтда қўлланганида дигоксин ва теофиллиннинг фармакокинетикаси ўзгармаган.

Антацид воситалар клопидогрелнинг сўрилиш даражасини ўзгартирмаган.

CYP2C9 ёрдамида метаболизмга учрайдиган фенитоин ва толбутамидни клопидогрел билан хавфсиз қўллаш мумкин.

 

Кўрсатилган ўзаро таъсирларга қўшимча

Беморлар Каднил ва дори воситаларининг, шу жумладан, диуретиклар, бета-блокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, кальций каналларининг антагонистлари, қонда холестерин даражасини пасайтирувчи препаратлар, антидиабетик препаратлар (шу жумладан инсулин), ўринбосар даволаш гормонлари, тутқаноққа қарши воситалар, GPIIb/IIIa антагонистларининг турли мажмуаларини қабул қилганлар. Каднил билан ўзаро таъсир қилганида клиник аҳамиятга эга бўлган ҳеч қандай ножўя реакциялар аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Қон кетиши ва гематологик бузилишлар

Даволаниш вақтида қон кетиши ва гематологик нохуш реакцияларни ривожланиш хавфи борлиги туфайли, қон кетишига ишора қилувчи клиник симптомлар пайдо бўлганида, зудлик билан қоннинг умумий таҳлили ва/ёки бошқа тегишли таҳлилларни ўтказиш керак. Шунингдек, бошқа антитромбоцитар воситалар каби клопидогрелни жароҳат, жаррохлик ва бошқа патологик холатлар билан боғлиқ кучли қон кетиши хавфи бўлган беморларда, шунингдек АСК, гепарин, гликопротеин IIb/IIIa ингибиторлари ёки ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари билан даволанаётган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қон кетишининг ҳар қандай белгилари юзасидан, шу жумладан яширин қон кетишига, айниқса даволашнинг биринчи хафтасида ва/ёки юракда инвазив муолажалардан ёки жаррохлик операцияларидан кейин беморларни синчиклаб назорат қилиш керак. Клопидогрелни перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу қон кетишини кучайтириши мумкин.

Агар беморга электив жаррохлик аралашуви режалаштирилган бўлса ва антитромбоцитар самара вақтинча зарур бўлмаса, клопидогрелни қабул қилишни операциядан 7 кун олдин тўхтатиш лозим. Режалаштирилган ҳар қандай операциядан ва янги дори препаратини қабул қилишдан олдин беморлар клопидогрел қабул қилаётганлиги ҳақида терапевтларни ва стоматологларни огоҳлантириши керак.

Клопидогрел қон кетиши вақтини узайтиради ва қон кетишига олиб келувчи патологик ўзгаришлари (айниқса, меъда-ичак ва кўз ички) бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Беморларни Каднилни қабул қилганда (бир ўзини ёки АСК билан мажмуада) қон кетишини тўхтатиш учун кўпроқ вақт талаб этилиши мумкинлиги ва агар уларда кўзда тутилмаган (жойлашиши ёки давомийлиги бўйича) қон кетиши пайдо бўлса, даволовчи шифокорини хабардор қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш лозим.

Тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП)

Каднил қўланилгандан кейин жуда кам холларда, баъзида эса қисқа экспозициядан кейин тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) ҳолатлари аниқланган. У неврологик ўзгаришлар, буйрак фаолиятини бузилиши ёки иситма билан кечувчи тромбоцитопения ва микроангиопатик гемолитик анемия билан характерланади. ТТП дарҳол даволашни, шу жумладан плазмаферезни талаб этувчи ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолат ҳисобланади.

Ўткир ишемик инсульт

Маълумотлар йўқлиги туфайли, Каднилни ўткир ишемик инсультдан кейин биринчи 7 кун давомида тавсия этиш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларни Каднил билан даволаш тажрибаси чекланган. Шундай қилиб, бундай беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилиши, геморрагик диатезга мойиллиги бўлган беморларга препаратни қўллаш тажрибаси чекланган. Шу сабабли, бу популяцияда Каднил эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Ёрдамчи моддалар

Бу дори препарати таркибида гидрогенланган чаканда мойини сақлайди, бу эса меъда томонидан бузилишларни ва диареяни чақириши мумкин.

Фертиллик

Клиника олди тадқиқотларида клопидогрел фертиллика таъсир қилиши тасдиқланмаган.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш ҳусусияти

Тез-тез кузатилмайдиган бош айланишини ёки жуда кам учрайдиган ножўя самаралари борлиги туфайли, препаратни автомобил ва ҳаракатдаги механизмларни бошқарганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қон кетиши вақтини узайиши ва кейинги асоратлар бўлиши мумкин.

Даволаш: агар қон кетиши вақтини тез мувофиқлаштириш зарур бўлса, тромбоцитар массани қуйиш тавсия этилади. Махсус антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

14 таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ блистер ўрамда. Иккита блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.