ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИПРОФЛОКСАЦИН
CIPROFLOXACIN
Препаратнинг савдо номи: Ципрофлоксацин
Таъсир этувчи модда: Ципрофлоксацин
Дори шакли: 0,3% кўз томчилари.
Таркиби:
фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди (ципрофлоксацинга қайта ҳисобланганда).
ёрдамчи моддалар: тетрасирка кислотасини этилендиамин динатрийли тузи, маннитол, натрий ацетат тригидрати, 99,8% сирка кислотаси, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: Бироз сарғиш ёки сарғиш-яшил рангли тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Кўз касалликларини даволаш учун антибактериал воситалар.
АТХ коди: S01AX13
Фармакологик хусусиятлари
Кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита, фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани сусайтиради (ядро РНКси атрофида хромосома ДНКсининг суперспирилизацияси жараёнига маъсул бўлган II ва IV топоизомеразани, бу генетик ахборотни ўқиш учун керак), ДНК синтезини, бактерияларнинг ўсишини ва бўлинишини бузади, яққол морфологик ўзгаришларни (шу жумладан, ҳужайра девори ва мембраналарининг) ва бактериал ҳужайранинг тез ўлимини чақиради. Грамманфий бактерияларга тинч даврида ва бўлиниш даврида (чунки нафақат ДНК-гиразага таъсир қилади, ҳужайра деворининг лизисини ҳам чақиради), граммусбат микроорганизмларга – фақат бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади. Макроорганизм учун кам заҳарлилиги ҳужайраларида ДНК-гираза йўқлиги билан аниқланади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бўлмаган бошқа антибиотикларга чидамлиликни параллел ишлаб чиқарилиши юз бермайди, бу уни аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпчилик бошқа антибиотикларга чидамли бўлган бактерияларга нисбатан юқори самарали қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи ҳужайра ички қўзғатувчилари – Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Corynebacterium diphtheriae; граммусбат аэроб бактериялар: Staphylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae) сезгир.
Метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар, ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pheumoniae, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium – intracellulare – бактерияларининг сезгирлиги ўртача (уларни бостириш учун юқори концентрациялари талаб қилинади).
Препаратга чидамли микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum.
Treponema pallidum га нисбатан самарасиз. Чидамлилик жуда секин ривожланади, чунки бир томондан, ципрофлоксациннинг таъсиридан кейин амалда доимий давом этувчи микроорганизмлар қолмайди, иккинчидан бактериал ҳужайраларда уни фаолсизлантирувчи ферментлар йўқ.
Фармакокинетикаси
Ципрофлоксациннинг кўз томчилари кўринишидаги эритмасини қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) – 5 нг/мл дан кам ташкил қилади. Ўртача концентрацияси – 2,5 нг/мл дан кам ташкил қилади.
Қўлланилиши
Кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари:
– ўткир ва ним ўткир конъюнктивити;
– блефарит, блефароконъюнктивит;
– кератит, кератоконъюнктивит;
– шоҳ парданинг бактериал яраси;
– сурункали дакриоцистит;
– мейбомит (говмича);
– жароҳатлар ёки ёт жисмлар тушганидан кейинги кўзнинг инфекцион шикастланишлари;
– офтальмохирургияда операциядан олдинги ва кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.
Отоларингологияда: ташқи отит, операциядан кейинги инфекцион асоратларни даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш тартиби – маҳаллий қўлланади.
Енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларда шикастланган кўзнинг (ёки иккалла кўзни) конъюнктивал халтасига 1-2 томчидан ҳар 4 соатда, оғир инфекцияларда – 2 томчидан ҳар соатда томизилади. Ҳолат яхшиланганидан кейин доза ва томизишлар сони камайтирилади. Шох парданинг бактериал ярасида 1 томчидан ҳар 15 минутда 6 соат давомида, сўнгра тетиклик вақтида 1 томчидан ҳар 30 минутда; 2 куни – тетиклик вақтида 1 томчидан ҳар соатда; 3 дан 14 кунгача тетиклик вақтида 1 томчидан ҳар 4 соатда буюрилади. Агар 14 кун даволангандан кейин эпителизация юз бермаса, даволашни давом эттириш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, қичишиш, ачишиш, оғриқ ва конъюнктива ёки ноғора парда соҳасида қизариш, кўнгил айниши, кам-қовоқларнинг шиши, ёруғликдан қўрқиш, кўзни ёшланиши, кўзларда ёт танани ҳис қилиш, томизилгандан кейин оғизда дарҳол ёқимсиз таъм, кўриш ўткирлигини пасайиши, шох парда яраси бўлган беморларда оқ кристалл преципитатни пайдо бўлиши, кератит, кератопатия, шох пардада доғ пайдо бўлиши ёки инфильтрация, суперинфекцияни ривожланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, вирусли кератит, болалик ва ўсмирлик ёшида (15 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ципрофлоксацин кўз томчиларини бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Кўз томчилари кўринишидаги эритма кўзни ички инъекциялари учун мўлжалланмаган. Бошқа офтальмологик дори воситаларни ишлатганда улар орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил қилиши керак. Препаратни субконъюнктивал ёки тўғри кўзни олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Агарда томчилар қўлланганидан кейин конъюнктивал қизариш узоқ вақт давом этса ёки кучайса, у ҳолда препаратни ишлатишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Препарат билан даволаш даврида юмшоқ контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди. Қаттиқ линзалар ишлатилганда уларни томизишдан олдин ечиш ва препарат томизилгандан кейин 15-20 минутдан кейин яна тақиш лозим. Инстиляциядан кейин кўриш ўткирлиги вақтинчалик йўқоладиган пациентларга препарат томизилганидан сўнг дарҳол машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника, ускуна ёки кўриш ўткирлигини талаб қилувчи ҳар қандай мураккаб қурилмалар билан ишлатиш тавсия қилинмайди. Флаконни ҳар бир ишлатилгандан кейин флаконни ёпиш керак. Пипеткани учи билан кўзга тегинмаслик лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: препаратни ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, агар кутиладиган даволаш самараси мумкин бўлган ножўя самараларининг ривожланиши хавфидан устун бўлса қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
0,3% эритма 5 мл дан полиэтилен томчилагич-қопқоқли ва бураладиган қопқоқли (томчилагич-флакон) флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Музлатишга йўл қўйилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича