ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РИНИЛ ХОТМИКС
RHINIL HOTMIX
Препаратнинг савдо номи: Ринил Хотмикс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди, аскорбин кислотаси.
Дори шакли: ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон ёки апельсин таъмли).
Таркиби:
Хар бир бир марталик пакет (саше) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
парацетамол 750,0 мг
фенилэфрин гидрохлориди 10,0 мг
аскорбин кислотаси (С витамини) 60,0 мг
ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, вино кислотаси, натрий сахарини, натрий цитрати, сахароза, сувсиз коллоидли кремний диоксиди, Powdarome orange ароматизатори ёки лайм ароматизатори, Супра сариқ шафақи бўёвчиси.
Таърифи: гранулаланган апельсин ёки лимон хидли оч-сариқ рангли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф этувчи восита. Анальгетик-антипиретик.
АТХ коди: N02ВЕ51
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат.
Парацетамол – анальгетик-антипиретик. Анальгетик, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғ ланишга қарши таъсир кўрсатади.
Фенилэфрин гидрохлориди – симпатомиметик, терапевтик дозаларда марказий нерв тизимига яққол рахбатлантирувчи таъсири бўлмаган, асосан альфа-адреномиметик фаолликка эга. Периферик томирларига вазо-констриктор таъсир кўрсатади. Бурун-халқум шиллиқ пардаси шишини камайишига ёрдам беради.
Аскорбин кислотаси организмни инфекцияга бўлган қаршилигини оширади.
Фармакокинетикаси
Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, организм суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учраб, бир нечта метаболитларни ҳосил қилади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганида организмдан ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади. Препаратнинг асосий қисми жигарда конъюгация бўлганидан сўнг чиқарилади. Парацетамолнинг қабул қилинган дозасини 3% дан кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади, организм тўқималарига кенг тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, сийдик билан ўзгармаган ҳолда оксалат шаклида чиқарилади. Ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилинган аскорбин кислотаси ўзгармаган ҳолда сийдик билан тез чиқарилади.
Фенилэфрин меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади ва ичакларда ва жигарда «бирламчи ўтиш» жараёнида моноаминооксидаза таъсири остида метаболизмга учрайди. Фенилэфрин ичга қабул қилинганида препаратнинг биокираолишлиги чекланган. Сийдик билан сульфат кислотасининг конъюгати шаклида деярли тўлиқ чиқарилади.
Қўлланилиши
Тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи, ўткир ринит, тумов, аксириш, мушаклар оғриғи билан кечувчи инфекцион-яллигланиш ва шамоллаш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар: битта пакетд (саше) дан кунига 4 марта. Ўрам ичидагиси бир стакан иссиқ сувда эритилади.
12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Марказий нерв тизими томонидан: психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, тез чарчаш хиссиёти.
Овкат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқлар; препаратда парацетамол мавжудлиги туфайли узоқ вақт катта дозаларда қўлланганида гепатотоксик таъсири намоён бўлиши мумкин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини ошиши ва юрак уришини тезлашиши эпизодлари бўлиши мумкин.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик тутилиши, парацетамол мавжудлиги туфайли катта дозаларда кабул килинганида нефротоксик таъсири бўлиши мумкин.
Қон яратиш тизими томонидан: парацетамол мавжудлиги туфайли юкори дозаларда узоқ вақт қўлланилишида – кам ҳолларда тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фенилэфрин гидрохлоридини моноаминоксидаза ингибиторлари ёки трициклик депрессантлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Қўллаш учун нисбий мумкин бўлмаган, хусусан тизимли қўлланганида, гипертония, барқарор бўлмаган стенокардия, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, гипертиреоидоз ва ҳомиладорлик ҳоллардир.
Парацетамолни ушбу дорига ўта юкори сезувчанлиги бўлган беморларда ҳам қўллаш мумкин эмас. Аспиринга аллергияси бўлган одамларда парацетамолга реакция кўрсатмасликлари мумкин; аммо парацетамол қабул қилинганидан сўнг, аспирин таъсирига кўп сонли бўлмаган астматикларда кучсиз бронхоспастик реакциялар кайд этилган.
Гипероксалурияси бўлган беморларда С витаминини қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, цитовудин ва бошқа жигар микросомал фермент индукторлари билан бир вақтда қўлланганда, парацетамол гепатотоксик таъсирини хавфи ошади.
Махсус кўрсатмалар
Жигарнинг заҳарли шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкоголли ичимликлар билан қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни қабул қилиш вақтида автомобилни еки бошқа механизмларни бошқариш тавсия қилинмайди. Шикастланган пакетчалардаги дорини ишлатмаслик керак.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади.
Даволаш: меъдани ювиш, биринчи 6 соатда фаоллаштирилган кўмир, SH-гуруҳ донаторларини ва доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач глутатион синтезининг ўтмишдошлари – метионин ва 12 соатдан кейин N-ацетилцистеин юбориш.
Чиқарилиш шакли
5,0 г дан алюмин фольгали бир дозали пакетларда (саше)
5 ёки 10 дан бир дозали пакетлар (саше) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроклилик муддати
3 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.