ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДОКСИЛан
DOXILAN
Препаратнинг савдо номи: Доксилан
Таъсир этувчи модда (ХПН): доксициклин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 115,4 мг доксициклин гиклати (100 мг доксициклинга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмали гликолати (А тури), лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гидрогенланган канакунжут мойи, магний стеарати.
Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонлама юзаси қавариқ, сариқ рангли, бир томони рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар. Тетрациклинлар. Доксициклин.
АТХ коди: J01АА02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Доксилан – кенг таъсир доирасига эга тетрациклинлар гуруҳи, ярим синтетик антибиотик, қўзғатувчиларнинг оқсил синтезини сусайиши ҳисобига бактериостатик таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Сўрилиши овқат қабул қилишга деярли боғлиқ эмас. Бир марталик дозани қабул қилгандан сўнг доксициклин қон плазмасида 15-45 минутдан сўнг аниқланади. Максимал концентрацияга 1,5-3 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 80-95% ни ташкил қилади. Организмнинг тўқима ва суюқликларида тақсимланади, йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади, жуда кам ҳолларда мияга киради. Доксициклиннинг ярим парчаланиш даври – 16-18 соатни ташкил қилади. Ўзгармаган кўринишда сийдик (40%) ва ахлат билан чиқарилади.
Нисбатан фаол:
Аэроб граммусбат турлари: Bacillus anthracis, Listeria monocytogenes
Аэроб грамманфий турлари: Branhamella catarrhalis, Brucella, Calymmatobacterium granulomatis, Campylobacter fetus, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Rickettsia, Vibrio cholerae, Yersinia pestis
Анаэроб турлари: Actinomyces, Clostridium, Propionibacterium acnes
Бошқа турлари: Bartonella bacilliformis, Borrelia burgdorferi, Borrelia recurrentis, Borrelia duttonii, Chlamydia, Francisella tularensis, Leptotrichia, Mycoplasma pneumoniae, Plasmodium falciparum, Ureaplasma urealyticum.
Орттирилган чидамлилиги муаммо бўлиши мумкин бўлган бактерия турлари
Аэроб граммусбат турлари: Enterococcus, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes
Аэроб грамманфий турлари: Acinetobacter, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Klebsiella species, Neisseria gonorrhoeae, Shigella
Анаэроб турлари: Bacteroides, Fusobacterium species
Бошқа турлари: Treponema pallidum, Treponema pertenue
Чидамли турлари:
Аэроб граммусбат турлари: Proteus, Providencia, Pseudomonas
Қўлланилиши
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлар:
– нафас йўлларининг инфекциялари, шу жумладан фарингит, ўткир бронхит, ўпканинг сурункали обструктив касаллигини хуружи, трахеит, бронхопневмония, бўлакли пневмония, шифохонадан ташқари пневмония, ўпка абсцесси, микоплазмалар, хламидиялар ва риккетсиялар чақирган плевра эмпиемаси;
– ЛОР-аъзоларининг инфекциялари, шу жумладан отит, фарингит, синусит, тонзиллит;
– сийдик-таносил тизимининг инфекциялари: цистит, пиелонефрит, бактериал простатит, уретрит, уретроцистит, урогенитал микоплазмоз, ўткир орхиэпидидимит; мажмуавий даволаш таркибида эндометрит, эндоцервицит ва сальпингоофиорит; шу жумладан жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар: урогенитал хламидиоз, пенициллинларни ўзлаштираолмайдиган пациентларда сифилис, асоратланмаган гонорея (муқобил (альтернатив) даволаш каби), чов гранулёмаси, венерик лимфогранулёма;
– меъда-ичак йўлларининг ва сафро чиқариш йўллари инфекциялари (вабо, иерсиниоз, холецистит, холангит, гастроэнтероколит, бацилляр ва амёбали дизентерия, «саёҳатчилар» диареяси);
– тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан, ҳайвонлар тишлаганидан кейинги жароҳатли инфекциялар), оғир ҳуснбузар касаллиги (мажмуавий даволаш таркибида), фурункулёз, флегмона, абсцесс, жароҳатли инфекция, паронихия, Лайм касаллигининг I босқичи.
– кўзларнинг инфекциялари, шу жумладан трахома ва конъюнктивит.
– операциядан кейинги йирингли асоратларни олдини олиш;
– куйдирги касаллигини профилактикаси ва муқобил даволаш, шу жумладан Bacillus аnthracis аэрозоли билан нафас олиш натижасида чақирилган куйдирги касаллиги, агар штамм доксициклинга сезгир бўлса.
– бошқа касалликлар: листериоз, тропик гранулёма (агар пациентда пенициллинга аллергия бўлса), туляремия, гангрена, қоқшол, ўлат, риккетсиоз (тошмали тиф, австралия иситмаси), лептоспироз (Вейл синдроми ва бошқалар), вабо, қайтувчан тиф, Оройя иситмаси, перуанск сўгали, хлорохинга чидамли Plasmodium falciparum чақирган безгак касаллиги (хинин ва хинидин билан муқобил даволаш), бруцеллёз (Банга касаллиги) стрептомицин билан мажмуада қўлланади.
– Staphylococci, Streptococci ва Pneumococcae иштирокидаги инфекцияларни чидамлиликнинг турли профиллари сабабли доксициклин ёрдамида даволаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари
Доксиланнинг дозаси инфекцияни кечиши оғирлигига ва микроорганизмнинг препаратга нисбатан сезгирлигига боғлиқ.
100 мг таблеткалар кундузи, овқат қабул қилиш вақтида, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Тана вазни 70 кг дан кўп бўлган катта ёшдаги пациентлар: суткада 200 мг.
Тана вазни 45 кг дан кўп бўлган катталар ва болаларга даволашнинг биринчи куни суткада 200 мг бир ёки 2 қабулда, даволашнинг кейинги кунлари 100-200 мг.
Тана вазни 45 кг дан кам 8 ёшдан ошган болаларга даволашнинг биринчи куни суткалик дозани 4 мг/кг ҳисобида бир қабулга, даволашнинг кейинги кунлари инфекцияни клиник кечишини оғирлигига қараб суткада 2-4 мг/кг.
Даволашнинг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан буюрилади. Даволшнинг ўртача давомийлиги 5-21 кунни ташкил қилади.
Бактериологик тасдиқланган, β-гемолитик стрептококк чақирган инфекцияни доксициклин билан даволашда, ревматик иситма ёки гломерулонефрит каби кечки асоратларни олдини олиш учун даволаш давомийлиги камида 10 кунни ташкил қилади.
Алоҳида касалликларда:
- Лайм касаллигининг I босқичи: 200 мг дан ҳар куни 10-20 кун давомида.
- Эркаклар жинсий йўлларининг ноаниқ генезли бепуштлиги билан Ureaplasma urealyticum инфекцияси: суткада 200 мг дан 4 ҳафта давомида (жинсий шериги билан!).
- Аёллардаги ўткир гонококкли инфекция: 200 мг дан ҳар куни камида 7 кун давомида.
- Chlamydia чақирган ўткир орхоэпидидимит: 200 мг дан ҳар куни камида 10 кун давомида.
- Бирламчи ва иккиламчи сифилис: 300 мг дан ҳар куни камида 10 кун давомида.
- Куйдирги касаллигини профилактикаси ва даволаш:
Катталар: 100 мг дан суткада икки марта 60 кун давомида.
Тана вазни 45 кг гача бўлган болалар: тана вазни 2,2 мг/кг дан суткада 2 марта 60 кун давомида.
Тана вазни 45 кг дан кам 8 ёшдан ошган болаларга – 200 мг гача буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача)
– кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, қусиш, анорексия, метеоризм, диарея
– бош оғриғи, бош айланиши, вестибуляр бузилишлар
Тез-тез эмас (>1/1,000 дан <1/100 гача)
– глоссит, дисфагия, фарингит, хириллаш, ютишни қийинлашиши
– фотосенсибилизация (терини қуёшдан нурланишида: қизариш, шиш, пуфакчаларни пайдо бўлиши, тери рангини ўзгариши)
– макулопапулёзли ва эритематозли тошма
– аллергик реакциялар, тарқалган экзантема, эритема, эшакеми, Квинке шиши, анафилаксия, анафилактоид пурпура, тизимли қизил югиригининг хуружи, тери тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема, терининг, шиллиқ қаватларнинг ёки бўғимларнинг қайтувчан маҳаллий шишлари (ангионевротик шиш), астма, анафилактик шок, жинсий аъзоларда ва тананинг бошқа соҳаларида дорили турғун тошма, иситма, бош оғриғи ва бўғимларда оғриқ билан кечувчи зардоб касаллигига ўхшаш реакциялар
– перикардит
– остеогенезни секинлашиши, болаларда тишларни нормал ривожланишини бузилиши
– қон ивиши тизимини бузилиши ва гематурия
– оғиз ва томоқ шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматит, глоссит), аёлларда ташқи жинсий аъзоларни ва қинни ўткир яллиғланиши (вульвовагинит), шунингдек анал соҳасида қичишиш (Pruritus ani) каби симптомлар билан кечадиган тери ва шиллиқ қаватлар (хусусан, жинсий аъзолар ва оғиз ва ичак шиллиқ қаватини) кандидози
Кам ҳолларда (>1/10000 дан <1/1000 гача)
– бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш кўринишида намоён бўладиган бош мия ички босимини ошиши ва кўрув нерви дискини шиши сабабли кўришни бузилиши
– тирноқлар томонидан ўзгаришлар билан бирга фототоксик реакциялар – тирноқ асосидан тирноқларни ажралиши ва тирноқлар пластинкасининг рангини ўзгариши
– лейкопения, лейкоцитоз, тромбоцитопения, анемия, лимфоцитопения, лимфаденопатия, атипик лимфоцитлар ва гранулоцитларнинг токсик кўпайиши
– жигарни шикастланиши, панкреатит
– нефротоксик шикастланишлар, буйракнинг мавжуд бўлган бузилишларини хуружлари, интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги, анурия
– юзни шиши, тилни бўртиши, нафас йўлларини сиқилиши билан бирга томоқни ички шиши, юракни тез уриши, нафас етишмовчилиги (ҳансираш), шок ва юракни тўхтаб қолиши натижасида артериал босимни тушиб кетиши каби ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари
– эксфолиатив дерматит, Лайелл синдроми
– парестезиялар, тахикардия, миалгиялар, артралгиялар, хавотирлик, қўрқув ҳисси
– ҳид билиш ёки таъм сезишни бузилиши ёки йўқолиши
Жуда кам ҳолларда (<1/10000)
– энтероколит, сохтамембраноз колит
– ректал ва/ёки генитал соҳани яллиғланиши
– препаратнинг антианаболик самараси билан боғлиқ бўлган қолдиқ азот мочевинасини ошиши
– узоқни яхши кўролмаслик, миопия
– тутқаноқли ҳушдан кетишлар кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– тетрациклинлар ва препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик
– болалик ёши (8 ёшгача)
– ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги ва лактация даври
– оғир жигар етишмовчилиги
– изотретиноин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сўрилиши
Сут, сут маҳсулотлари, алюминий, кальций, магний сақловчи антацидлар, шунингдек темир тузлари ва висмут препаратлари доксициклинни сўрилишини камайишига олиб келади, шунинг учун уларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Анионитларни (холестирамин, холестипол) доксилан қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин қўллаш лозим, чунки улар доксициклинни сўрилишини ёмонлаштириши мумкин.
Метаболизми
Карбамазепин, фенитоин, барбитуратлар, примидон ёки рифампицин каби фермент-индукцияловчи препаратларни узоқ муддат қабул қилиш жигарда доксициклиннинг метаболизмини тезлаштириши мумкин ва унинг плазмадаги концентрациясини қисқаришига олиб келиши мумкин. Бу яна сурункали алкоголизмга ҳам тааллуқлидир.
Коагуляция
Тетрациклинлар плазманинг протромбин фаоллигини сусайтиради ва антикоагулянтларнинг (варфарин) фаоллигини оширади.
Доксициклин диабетга қарши перорал препаратларнинг гипогликемик таъсирини ошириши мумкин.
Тетрациклинларни орал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаш уларнинг контрацептив самарасини камайишига олиб келиши мумкин.
Тетрациклинлар жигарда шохкуя алкалоидларини камайишига тўсқинлик қилади (шохкуя билан заҳарланишнинг якка ҳолатлари).
Доксициклинни бошқа потенциал гепато- ва нефротоксик моддалар билан қўллаш мумкин эмас, чунки улар буйракка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бактериостатик антибиотиклар бета-лактам антибиотикларининг бактерицид таъсирига қаршилик қилиши мумкин, уларни ёндош қабул қилиш тавсия этилмайди.
Доксициклинни метотрексат билан бир вақтда қабул қилиш унинг токсиклигини ошириши мумкин.
Доксициклин циклоспориннинг иммуносупрессив таъсир қилувчи агентининг токсик таъсирини ошириши мумкин.
Изотретиноин ва бошқа ретиноидлар билан ҳуснбузар тошмани даволашдан олдин, даволаниш вақтида ёки кейин доксициклинни қўллаш мумкин эмас. Кам ҳолларда бу иккита моддалар гипертензияга сабаб бўлиши мумкин (бош мия ичи идиопатик гипертензияси).
Тетрациклинларни бир вақтда қабул қилиш дигитоксинни сўрилишини камайишига сабаб бўлиши мумкин.
Изоланид ва унинг ҳосилалари билан ёндош даволаш ичакда изоланиднинг метаболизмини қисқаришига ва интоксикация натижасида (кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, ҳолсизлик, юрак аритмияси) плазмада унинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин;
Доксициклинни теофиллин билан бир вақтда қабул қилиш меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самараларни келиб чиқишини оширади. Дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Лаборатор текширувларининг натижаларига таъсири: агар мис купороси (Бенедикт) ёки глюкозооксидаза усули ишлатилган бўлса, мувофиқ равишда сийдикда глюкозани текшириш натижалари сохтамусбат ёки сохтаманфий бўлиши мумкин.
Сийдикда катехоламиннинг миқдори сохтамусбат ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Суткада 300 мг дан юқори дозаларда узоқ муддат даволаниш ҳолларида буйрак функциясини ва қоннинг таркибини текшириш лозим.
Тетрациклинлар билан даволанишда пациентлар қуёш нури ва УБ-нурлари фотосезувчанлик реакцияларини чақириши мумкинлигини билишлари лозим. Терида эритеманинг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволанишни тўхтатиш лозим.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозани камайтириш талаб этилмайди.
Баъзида антибиотикларни ишлатиш сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан зиёд ўсиб кетишига олиб келиши мумкин, улар суперинфекцияга олиб келади. Мувофиқ даволашни бошлаш лозим.
Антибактериал препаратлар билан даволаш йўғон ичакнинг нормал микрофлорасини ўзгартиради, бу Clostridium difficile ни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келади. Clostridium difficile А ва В токсинларни ҳосил қилади, бунинг натижасида клостридиал диарея ривожланади. Оғир ва доимий диарея ҳолатида антибиотиклар чақирган сохтамембраноз колитни ҳисобга олиш лозим, бу ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Шу сабабли, дори воситасини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш лозим (масалан, ванкомицин билан).
Перистальтикани чақирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Жигар функцияси бузилган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Болаларда қўлланиши
Бошқа тетрациклинлар каби доксициклин суякларни шакллантирувчи тўқималарда турғун кальций комплексини ҳосил қилади. Тетрациклинни тана вазнига 25 мг/кг дозада перорал қабул қилган чала туғилган чақалоқларда препаратни қабул қилишни тўхтатгандан сўнг пайдо бўладиган кичик сон суягининг секин ўсиши кузатилган.
Тишларни ёриб чиқиши вақтида (ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ва 8 ёшгача бўлган болалик ёшида) тетрациклинларни ишлатиш тишлар рангини қайтмас ўзгаришини (сарғиш-кулранг-жигарранг рангга) чақириши мумкин. Ушбу ножўя самара қисқа муддатли даволашга нисбатан узоқ муддат даволанганда кўпроқ кузатилган. Шунингдек, тиш эмалининг гипоплазияси аниқланган. Ушбу гуруҳ пациентларида доксициклинни қўллаш мумкин эмас.
Шунингдек, ушбу гуруҳ пациентларда доксициклин куйдиргини даволашда ишлатилиши мумкин.
Антибиотикларни қабул қилиш мойил бўлмаган микроорганизмларни, шу жумладан замбуруғларни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин. Пациентни доимо назорат қилиш лозим ва чидамлилик ривожланиши ҳолатида антибиотикни алмаштириш ёки бактерияни танлаш лозим.
Узоқ муддат даволаш В витаминини етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.
Юқори дозаларда узоқ муддат даволаниш вақтида жигар ва буйракнинг кўрсаткичларини назорат қилиш ва қон таҳлилини топшириш лозим.
“Доксилан” 100 мг таблеткаси лактоза сақлайди. Лактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозанинг сўрилишини бузилиши каби кам наслий бузилишлари бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги ва лактация даврида “Доксилан” препаратини қўллаш тавсия этилмайди.
“Доксилан” препаратини ҳомиладор аёлларда қатъий кўрсатмалар бўйича, хавф/фойда нисбатини синчковлик билан баҳолаб ва фақат бошқа антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатда қўллаш мумкин. Препарат фақат шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилади.
Дори воситасининг транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир хусусияти
Доксициклин транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирларини кучайиши, дозани кучли ошириб юборилиши панкреатит билан кечадиган жигарни шикастланиши, протромбин вақтини ошиши билан намоён бўлади.
Даволаш: перорал дозани ошириб юборилиши ҳолатида сўрилмаган хелат ҳолатидаги доксициклиннинг қолдиқларини боғлаш учун антацид воситалар ёки кальций ва магний тузларини бериш лозим. Тез-тез кузатиладиган ножўя самараларни (масалан, гипоксия, юрак аритмиялари, меъдани перфорацияси, ларингоспазм, электролитлар мувозанатини бузилиши ёки меъдани ичидагиларни аспирацияси) келиб чиқишининг эҳтимоли туфайли, меъдани ювиш тавсия этилмайди. Препаратни қабул қилгандан сўнг биринчи 6 соат давомида фаоллаштирилган кўмир қўлланилади ва симптоматик даволаш ўтказилади. Перитонеал диализ ва гемодиализ кам самарали.
Чиқарилиш шакли
10 таблекадан поливинилхлорид плёнкали ва лакланган печатли алюмин фольгали контур-уяли ўрамларга жойланган.
1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.