ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕГИМЕД
REGIMED
Препаратнинг савдо номи: Регимед
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): пиридоксин + тиамин + цианокобаламин
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Тиамин гидрохлориди (В1) – 250 мг,
Пиридоксин гидрохлориди (В6) – 250 мг;
Цианокобаламин (В12) – 2 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, динатрий эдетати, инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: В1 витамини ва унинг В6 ва В12 витаминлари билан мажмуаси.
АТХ коди: A11DB.
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Регимед В1, В6 ва В12 витаминларининг мувозанатлаштирилган ва барқарор бирикмаси бўлиб ҳисобланади. регимед витамин танқислигини даволаш учун ишлатилади, қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради ва қон яратиш жараёни ва нерв тизими фаолиятини яхшилайди. Нейротроп хусусиятларга эга, нерв тўқималари, шунингдек мушакларда кузатиладиган турли дегенератив ва яллиғланиш жараёнларига таъсир кўрсатади. Тиамин (В1 витамини) одам организмида фосфорланиш жараёнлари оқибатида кўпгина фермент реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Тиамин углевод, оқсил ва ёғ алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Синапсларда нерв қўзғалишини ўтказиш жараёнида фаол иштирок этади. Бу витамин етишмовчилигида тўқималарда метаболизм маҳсулотларини – биринчи навбатда пируват ва сут кислоталарини ортиқча тўпланиши кузатилади. Бу нерв тизимининг марказий ҳам, периферик ҳам қисмлари фаолиятини бузилишига олиб келади.
Пиридоксин (В6 витамини) моддалар алмашинувида иштирок этади; марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун зарур. Организмга тушиб у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарнинг декарбоксилизация ва перааминизациясини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липид алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.
Цианокобаламин (В12 витамини) нормал қон яратилиши ва эритроцитларни етилиши учун зарур, шунингдек организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи бир қатор биокимёвий реакцияларда – метил гуруҳни ўтказилиши, нуклеин кислоталари, оқсил синтези, аминокислоталар, углеводлар, липидлар алмашинувида иштирок этади. Нерв тизимидаги жараёнларга (РНК, ДНК, миелин ва цереброзидларнинг липид таркиби ва фосфолипидлар синтези) таъсир кўрсатади. Цианокобаламиннинг кофермент шакллари – метилкобаламин ва аденозилкобаламин – хужайра репликацияси ва ўсиши учун зарур.
Фармакокинетикаси
Тиамин мушак ичига юборилгандан кейин тез сўрилади ва қонга тушади. 50 мг дозада препарат юборилгандан кейин (юборишнинг 1 куни) 15 минут ўтгач тиаминнинг концентрацияси 484 нг/мл ни ташкил қилади.
Пиридоксин мушак ичига юборилгандан кейин тизимли қон оқимига тез сўрилади ва 5-ҳолатда СН2ОН гуруҳини фосфорланишидан кейин коэнзим вазифасини бажариб организмда тақсимланади. Тиамин организмда бир текис тақсимланмайди. Тиаминнинг миқдори лейкоцитларда 15%, эритроцитларда – 75% ва плазмада – 10% ни ташкил қилади. Организмда тиаминнинг аҳамиятли заҳираларини йўқлиги туфайли, у организмга ҳар куни тушиши керак. Тиамин гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади.
Пиридоксин бутун организм бўйича тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Организмда 40-150 мг В6 витамини мавжуд, унинг ҳар кунлик чиқарилиши 2,2-2,4% тўлдирилиш тезлигида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил қилади. Пиридоксиннинг тахминан 80% қон плазма оқсиллари билан боғланади. Тиаминнинг асосий метаболитлари бўлиб тиамин карбон кислотаси, пирамин ва айрим номаълум метаболитлари ҳисобланади. Барча витаминлар орасида тиамин организмда кам миқдорда сақланади. Катта одам организми 80% тиамин пирофосфати, 10% тиамин трифосфати ва қолган миқдори тиамин монофосфати кўринишида тахминан 30 мг тиамин сақлайди. Тиамин сийдик билан чиқарилади, Т1/2 α-фазада– 0,15 соат, β-фазада – 1 соат ва терминал фазада – 2 кунни ташкил қилади.
Пиридоксин жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасига оксидланади, у сўрилгандан кейин максимум 2-5 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади.
Цианокобаламин асосан сафро билан чиқарилади, буйрак орқали чиқарилиши ўзгарувчан – 6% дан 30% гача. В12 витамини кўкрак сутига ўтади.
Қўлланилиши
- В1, В6 ва В12 витаминларининг исботланган танқислиги билан боғлиқ неврологик касалликлар;
- турли этиологияли нерв тизими касалликларини: невритлар ва полиневритлар (шу жумладан оғриқ синдроми билан кечувчи), ретробульбар неврит, периферик фалажлар (шу жумладан юз нерви), невралгия, полинейропатиялар (диабетик, алкоголли ва бошқалар) ни симптоматик даволаш учун қўшимча восита сифатида;
- антибиотиклар ёки изониазидлар билан даволаш чақирган витаминларни етишмовчилигида;
- алкоголизмнинг барча шаклларини (айниқса алкоголли энцефалопатия) даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Фақат мушак ичига қўллаш учун буюрилади. Дозалаш ҳар бир пациент учун индивидуал бўлиши керак. Касалликнинг оғир ҳолатларида: 1 ампула ҳар куни секин мушак ичига (думба мушагига чуқур) юборилади. Касалликнинг ингилроқ шаклларида: хафтада 2 дан 3 ампулагача ёки шифокор кўрсатмалари бўйича.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси, нафас олишни қийинлашиши, анафилактик шок, Квинке шиши).
Нерв тизими томонидан: айрим ҳолларда – бош айланиши, онгни чалкашиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тахикардия; айрим ҳолларда – брадикардия, аритмия.
Меъда-ичак йўллари томонидан: айрим ҳолларда – қусиш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, акне, қичишиш, эшакеми.
Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: айрим ҳолларда – тиришишлар.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: айрим ҳолларда – препаратни юбориш жойида таъсирланиш юзага келиши мумкин, тизимли реакциялар тез юборганда ёки доза ошириб юборилганда кузатилиши мумкин.
Агар кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай бошқа янги ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: Вернике энцефалопатияси, аёлларда климакс олди даври ва климакс даври, оғир стенокардия, мегалобласт анемия ва В12 витамини танқислиги билан кечувчи хавфсиз ва хавфли ўсмалар, тромб ҳосил бўлишига мойиллик, кексаларда (65 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пиридоксин терапевтик дозаларда периферик декаробоксилизацияни кучайиши ҳисобига леводопанинг таъсирини (антипаркинсоник самараси) камайтириши мумкин, шунинг учун В6 витамини леводопа билан ва леводопа сақловчи препаратлар билан қўлланилмайди. Цианокобаламин оғир металл тузлари мавжудлигида фаолсизланади. Сульфат эритмалари билан аралаштирилганда В1 витамини тўлиқ парчаланади. Тиамин метаболизми маҳсулотлари мавжудлигида бошқа витаминлар фаолсизланади. Тиамин қўрғошин хлориди, ацетатлар, карбонатлар, йодидлар, танин кислотаси, рибофлавин, темир аммоний цитрати, пенициллин (бензилпенициллин), метабисульфит ва глюкоза мавжудлигида фаолсизланади. Мис мавжудлигида (катализацияни кучайиши) ва рН ни ошганида тиаминнинг фаоллиги камаяди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас.
В6 витаминининг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак.
Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас.
В12 витаминини юборганда фуникуляр миелоз ёки пернициоз анемияда клиник манзара, шунингдек лаборатор таҳлиллар ўзининг спецификлигини йўқотиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина Регимед препараттини қўллаш мумкин.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя таъсирлар кўринишларини кучайиши – яққол бош айланиши, кўнгил айниши, аритмия, брадикардия, кўп терлаш, тиришишлар.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
5 мл дан тўқ сариқ рангли ампулаларда. 6 ампуладан пластик поддонда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.