ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМИНОЛ®
AMINOL
Препаратнинг савдо номи: Аминол®
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: аланин – 6,4 мг; аргинин гидрохлориди – 6,4 мг; валин – 4,9 мг; гистидин гидрохлорид моногидрати – 3,2 мг; глицин – 8,0 мг; изолейцин – 4,4 мг; лейцин – 9,8 мг; лизин гидрохлориди – 11,5 мг; метионин – 5,7 мг; пролин – 6,4 мг; треонин – 4,3 мг; триптофан – 1,44 мг; фенилаланин – 7,0 мг;
Ёрдамчи моддалар: сорбит; инъекция учун сув.
Назарий осмолярлиги 891 мОсм/л.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: аминокислоталар.
АТХ коди: В05ВА01.
Фармакологик хусусиятлари.
Аминол®, 13 аминокислоталарнинг мувозанатланган аралашмаси, шулардан 8 таси алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар бўлиб, секин юборилганида организм томонидан осон ўзлаштирилади. Энергетик эхтиёжлари қондириб турилишида аминокислоталар оқсиллар биосинтезига киришади, мусбат азот баланси ҳосил бўлишига ёрдам бериб, оқсил танқислигини бартараф қилади.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Оқсилни кўп миқдорда йўқотилиши натижасида ривожланадиган ва табиий йўл билан овқатланиш мумкин бўлмай қолганида ёки овқатланиш кескин чегараланганида кузатиладиган гипопротеинемияларда парентерал оқсил озиқаси сифатида қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
– йирик операциялардан олдин ва кейин;
– меъда-ичак йўлларидаги операциялари;
– жағ-юз соҳасидаги операциялари;
– меъда-ичак йўлларининг турли қисмларидаги стенозлар;
– қизилўнгач ёки ичакнинг заҳарли моддалар билан шикастланишлари;
– бош мия жароҳатлари;
– узоқ муддатли ва чуқур хушсизлик ҳолатлари;
– куйиш касаллиги;
– диффуз перитонит;
– септик ҳолатлар, оғир йирингли жараёнлар;
– остеомиелит;
– гипопаратиреоз;
– онкологик касалликлардаги кахексия;
– узоқ муддатли иситмалаш ҳолатлари;
– оғир инфекцион касалликлар (менингитлар, энцефалитлар, қорин тифи, вабо);
– узоқ муддатли диарея, тўхтатиб бўлмайдиган қусиш;
– анорексия.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни ўзлаштираолинишини биологик синамаси учун қуйидаги схемадан фойдаланилади:
- Тана вазни 40 кг гача бўлган пациентларга вена ичига 2 мл;
- Тана вазни 40 кг дан 60 кг гача бўлган пациентларга вена ичига оқим билан 3 мл;
- Тана вазни 60 кг дан юқори бўлган пациентларга вена ичига оқим билан 5 мл.
Пациентни препаратни ўзлаштираолиши реакцияси баҳоланади. Синамага манфий реакция бўлмаса, 3 минутдан сўнг препарат тиббиётда қўллаш бўйича Йўриқномасига мос равишда қўлланилади.
Катталарга вена ичига томчилаб минутига 15-25 томчи тезликда (соатига 45-75 мл) юборилади. Препаратнинг ҳар 100 мл камида 1 соат ичида юборилиши лозим. Юборилишидан аввал эритма 35-370С гача иситилади.
Бемор қисман парентерал йўли билан озиқлантирилганида суткалик доза 400-800 мл бўлиб, 5 кун мобайнида юборилади, тўлиқ парентерал озиқлантирилганида энтерал озиқлантирилиш батамом тикланилгунича ҳар куни 400-1200 мл юборилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат тез юборилганида юз гиперемияси, тана ҳароратини ошиши, бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи, қусиш кузатилиши мумкин. Препаратни периферик венага юборилиши вена деворларини таъсирлаши ва тромбофлебит чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аминокислоталар алмашинувини бузилиши, гипергидратация, қолдиқ азот кўрсаткичларини ошиши билан кузатиладиган ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини яққол бузилиши, метаболик ацидоз, қон айланишини оғир бузилишлари, гипоксия, декомпенсацияланган юрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири.
Бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Фақат шикастланмаган бутилкадан тиниқ эритма қўлланилсин.
Тавсия этилган инфузия тезлигини оширилиши аминокислоталарининг чала ўзлаштирилишига ва препаратни сийдик билан йўқотилишига олиб келиши мумкин. Аминокислоталарнинг яна ҳам тўла ўзлаштирилишини таъминланиши учун препаратни углеводлар (глюкоза ва бошқалар), В1, В6, С витаминлари билан бир вақтда юбориш тавсия этилади.
Зарурати бўлганида юрак фаолиятини декомпенсацияси, буйрак ёки жигар фаолияти етишмовчилиги бўлган беморларга Аминол® камайтирилган дозаларда, диурез ва қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини назорат қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан буюрилади; бош мияга қон қуйилганида – тавсияга кўра юборилган суюқликнинг умумий ҳажми суткада 2 л дан ошмаслиги керак.
Аминол® узоқ вақт буюрилганида ҳар куни плазма осмолярлигини, сийдикдаги азот миқдорини, электролитлар ва мочевина даражасини, қоннинг кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш керак.
Периферик венага юборилган ҳар қандай инфузия вена деворларини таъсирланиши ва тромбофлебитни чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар куни катетер ўрнатилган жойни текшириш тавсия қилинади. Агар беморга ёғли эмульсия юбориш буюрилган бўлса, уни имконият борича флебит ривожланиши ҳавфини пасайтириш учун Аминол® билан бирга юбориш керак. Асептика қоидаларига қатъий риоя қилиш керак, айниқса катетерни марказий венага ўрнатишда. Препарат қўлланилганида қуйидагиларга риоя қилиш керак:
- препарат флакон очилилганидан кейин дарҳол ишлатилиши лозим;
- препарат фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган;
- яроқлилик муддати тугаган препарат ишлатилмасин;
- бутилкада ишлатилмай қолган эритмани ва инфузиядан кейин қолган барча аралашмани утилизация қилиш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Аёлларни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида даволашда, фақат препаратнинг бўлиши мумкин бўлган ҳавфи ва кутилаётган фойдасининг ўзаро нисбати баҳоланганидан кейингина эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Болалар. Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат фақат стационар шароитларда қўлланади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кучайиб борувчи буйрак етишмовчилиги, юқори сезувчанлик реакциялари. Ушбу ҳолатлар кузатилганида инфузияни тўхтатиш керак. Юқори сезувчанлик реакцияларини бартараф қилиш учун десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади. Юқори сезувчанлик реакцияси бартараф қилинганидан сўнг, паст тезликда инфузия қилишни қайта тиклаш мумкин. Препаратни дозасини ошириб юборилиш ҳолларида баъзида сийдик чиқариш йўллари орқали аминокислоталарни чиқарилиши ошиши юзага келади, у препаратни юбориш тўхтатилиши билан йўқолади.
Чиқарилиш шакли
100 мл, 200 мл, 400 мл дан №1 бутилка қутида. 3 мл дан №1 флакон қутида. 3 мл дан №5 флакон қутида. 5 мл дан №1 флакон қутида. 5 мл дан №5 флакон қутида. 2мл дан аввалдан тўлдирилган шприц №1 уяли ўрам қутида. 2мл дан аввалдан тўлдирилган шприц №5 уяли ўрам қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.